ШУКРОНА


Мунаввара УСМОНОВА

Кимдир мендан хафа, кимдир умидвор,
Кимдир муштоқ менга, кимлардир безор.
Гоҳи пойда хорман, гоҳо мукаррам,
 Минг шукур ер босиб юрганларимга.

Тунимни тонгларга уқалаб сочдим,
Юракни орқалаб ўзимдан қочдим. 
Бу бир кам дунёда, яралдим бир кам,
Минг шукур  гоҳида тўлганларимга.

 Дилин англолмасам дўстми, ағёрми,
 Ҳақни англатгувчи тарози борми.
 Тарки умидимга айласин карам,
 Минг шукур тўкилмай турганларимга.

Баҳорим бошидан сочилмас хазон,
Ишқимни кузакка айламам эҳсон. 
Кўксим меҳробида ёниб турса шам,
Минг шукур МУНАВВАР бўлганларимга.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот