СЕН ҲАҚИНГДА СЎЗ


Агар сен бўлмасанг, бу ер юзида
Шоирлар қўлига ушлолмас қалам.
Навоий Навоий бўлмасди балки,
Бирор из қолмасди Улуғбекдан ҳам.

Беруний тили ҳам чиқмас, эҳтимол,
Ҳисобни билмасди Хоразмий, йўқ!
Фозиллар шаҳрига етмас Форобий,
Қошғарий девонлар тузмасди аниқ.

Не-не саркардалар кўксини мағрур
Тутиб беролмасди ўқларга тикка.
Биз ҳам бўлмас эдик бу қадар доно
Ҳар битта сўзингни қадаб юракка.

Ибодат қилгандек ўқийсан тунда
Абу Райҳонларнинг иншоларини.
Қалин дафтарларнинг ораларидан
Излайсан келажак Синоларини.

Демак, сен борсанки, яна қайдадир
Унга ҳам қўйилгай олтиндан ҳайкал.
Буюк жаҳонгирлар туғилар халқдан
Қалқон бўлиш учун истаган маҳал.

Устоз!.. Оҳ, қандайин фахрли бу сўз,
Такрорлаб чарчамас жажжи Қодирий.
Сенинг номинг азиз бўлган Ватанда
Эккан ниҳолларинг қолар абадий.

Адиба УМИРОВА.
 © Музаффар МУҲАММАДНАЗАР фотоси.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот