ҚАДРЛИ ЖУРНАЛИСТ ДЎСТИМИЗ - МУЗАФФАР МУҲАММАДНАЗАРГА.
Қалби тўла саховат.
Нур берар кўнгилларга.
Дўстига зўр садоқат,
Завқ улашар дилларга.
Эзгуликка туташган,
Ҳар жабҳаси, ҳар иши.
Ҳавас-ла суҳбатлашар -
Суҳбатлашган ҳар киши.
Юрт ишида доим шай,
Яшайди юрт дарди-ла.
Жон куйдирар элига,
Куйинар эл қадрига.
Хоҳ саньат аҳли бўлсин,
Хоҳ оддий уй бекаси.
Унинг учун қадрли
Юрт деган юрт эгаси.
Кўзларида зиё бор,
Толмайди сочиб зиё.
Илми бутун, ақли бут,
Қалби фаришта гўё.
Азизлар, орамизда
Бўлмасин ҳеч ёмонлар.
Музаффар дўстимиздек,
Кўпайсин ҳақ инсонлар.
Эй, Тангрим қўллаб юргин,
Қалби соф одамларни.
Юртимиз равнақи деб
Шахди зўр қадамларни!!!
Ҳурмат ила, шоира - Комила ҲИЛОЛ.