Аша Бҳосле (1933 – 2026)
Ҳинд хонандаси Аша Бҳосле вафот этди. Аша 1933 йилнинг 8 сентябрь куни Ҳиндистонда мусиқачилар оиласида таваллуд топган.
У Ҳиндистоннинг энг машҳур ва ҳурматга сазовор қўшиқчиларидан бири, Лата Мангешкарнинг синглиси. Бҳосленинг мусиқий фаолияти 1943 йилда бошланган. 60 йилдан ортиқ вақт давомида у 13 000 га яқин қўшиқ ёзган. Унинг ижросидаги қўшиқлар 1000 дан ортиқ фильмларда ижро этилган. 2009 йилда Жаҳон рекордлар академияси уни расман "қўшиқлари дунёдаги энг кўп ёзилган ижрочи" деб тан олган. 2008 йилда Аша Бҳосле Ҳиндистоннинг Падма Вибҳушан мукофоти билан тақдирланган.
Ашанинг отаси вафот этганидан сўнг, унинг оиласи Пунадан Колхапурга, кейин эса Бомбейга (ҳозирги Мумбай) кўчиб ўтишган. У ва унинг опаси пул топиш учун қўшиқ куйлаш ва фильмларда роль ўйнашни бошлашган. Аша ўзининг биринчи қўшиғини 1943 йил, 10 ёшида ёзган. 1949 йилгача унинг қўшиқлари фақат дуэт бўлиб, у биринчи марта Раат Ки Раани (1949) фильмида яккахон куйлаган.
1966 йилда у бастакор Р. Д. Бурманнинг фильми учун биринчи саундтрекларидан бирини ижро этиб, мамлакатда машҳур бўлган.
Аша 2026 йилнинг 12 апрель куни вафот этди.