Ҳожиакбар Нурматов таваллуд топган кун


   Ҳожиакбар Нурматов (1944.25.11 — 2007.26.02) — Ўзбекистон халқ артисти (1989). Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1968). 1966 й.дан Ҳамза театри (ҳоз. Ўзбек миллий академик драма театри)да актёр. «Алишер Навоий» (Уйғун, И. Султон) спектаклидаги Мўмин Мирзо унинг саҳнадаги илк образидир. Подколёсин (Н. Гогол, «Уйланиш»), Франс Моор (Шиллер, «Қароқчилар»), Ибн Сино (Уйғун, «Абу Райҳон Беруний»), Протасов (Л. Толстой, «Тирик мурда»), Нодир (Э. Воҳидов, «Олтин девор»), Оқ йигит (М. Карим, «Ой тутилган тунда»), Глостер (Шекспир, «Қирол Лир»), Куёв (У. Назаров, «Ойна»), Содиқ (Ў. Умарбеков, «Қиёмат қарз»), эркак (Ш. Бошбеков, «Такдир эшиги»), Искандарнинг отаси (А. Навоий, «Искандар») ва б. театрдаги энг яхши ролларидан. Видеофильмлар: домла («Домла»), майор Солиев («Шайтанат» ва б.) ва кинода ҳам бир қанча роллар ўйнаган: Равшан («Йигит ва қиз»), Дони Исломович («Бир муддатли даҳо»), Маҳмуд («Фаришта олов ичра»), Каримов («Абдуллажон»), Ука («Кичкина табиб»), Алишер («Осмондаги болалар»), Мурод ака («Калиш»), Ака («Нотаниш полвон»), Терговчи («Туҳмат») ва б. 2000 га яқин фильм («Ишдаги ишқ», «Оловни бўйсундириш», «Бобби», «Подшоҳ», «Қирол Лир», «Иван Васильевич ўз касбини ўзгартиради», «Даллас», «Маҳобҳорат» ва б.) дубляжида овоз берган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Изоҳлар
Феруза Абдуллаевага табрик
Инсонни безаги унинг маьнавий қиефаси деб биламан, чунки у еки бу инсон қанчалик бой- бадавлат бўлмасин, гар унда қалб бўлмаса, мехр бўлмаса, идрок
Қалпоқ - Ўғри
Ассалому алайкум. Мен "Youtube" каналидан Қалпоқ хажвий кўрсатувини мунтазам кўриб бораман. Ўз юртимизда бачкана бўлмаган, менталитетимизга тўғри
Муслимбек Йўлдошев - "Эслаб, эслаб" кўрсатувида
Мени унча яхши билмайдиган бошловчилар билан жуда кўп кўрсатув ва эшиттиришларда эфирга чиққанман. Аммо Фарҳод Абдуллаев билан биз институт
Фахриддин Шамсиматовга табрик!
Фахриддин Шамсематов ни жуда хурмат қиламан. Унинг "Сардор-2", "Остона", "Ёзсиз йил", "Кўринмаслар", "Ҳақиқий эркаклар ови", "Окахон" каби кўплаб
Ўктам Усмонов таваллуд топган кун
Бу ерда хам телевидение қудратини тан олиб ўтмасак бўлмайди. Бошқа асарлари каби “Гирдоб” романларини ҳам кўпчилик билмай қолмши мумкин эди. Сеҳргар
Маълумот