Дҳармендра (1935 – 2025)
Дҳармендра номи билан танилган Кришан Деол ўз даврининг энг машҳур ва кино соҳасида муваффақият қозонган актёрларидан бири сифатида танилган. 60 йилдан ортиқ фаолияти давомида у 300 дан ортиқ фильмларда турли ролларни ўйнаган. Улар орасида томошабинлари орасида оммабоп бўлган ҳинд фильмларидан "Алибобо ва қирқ қароқчи", "Сита ва Гита", "Севимли рожа" "Қасос ва қонун", "Самраат" ва бошқалар шулар жумласидандир.
Актёр 8 декабрь куни 90 ёшга тўлган бўларди... У Мумбайдаги уйида вафот этди. NDTV телеканалининг таъкидлашича, актёр Breach Candy касалхонасидан чиқарилганидан 12 кун ўтиб, вафот этган. Дҳармендра октябрь ойи охирида нафас олиш қийинлигидан шикоят қилиб, касалхонага ётқизилган эди.
Актёрнинг Мумбайдаги Pawan Hans крематорийсида бўлиб ўтган дафн маросимида унинг рафиқаси, таниқли актриса – Ҳема Малини, шунингдек, кино саноатининг бошқа кўплаб таниқли шахслари иштирок этишди.
Маълумот: Ҳинд актёри, кинопродюсер – Дҳармендра (тўлиқ исми – Дҳарам Сингҳ Деол, ингл. Dharam Singh Deol); 1935 йилнинг 8 Декабрь куни Ҳиндистоннинг Панжоб штатида туғилган.
Ҳинд кинематографиясига қўшган ҳиссаси учун Ҳиндистоннинг Падма Бҳушан ва бошқа бир неча мукофотлар соҳиби.
Дҳармендра ёшлигидан фильмларда суратга тушишни орзу қиларди. Ота-онасининг танлови асосида 19 ёшида-ёқ эрта уйланган Дҳармендра Америка компанияларидан бирига ишга кирган.
"Қасос ва қонун" (1975) фильмида актриса Ҳема Малинини севиб қолади ва унга уйланишга аҳд қилган. Улар биргаликда илгари ҳам "Севимли Рожа" ва "Сита ва Гита" фильмларида (1972 йил) биргаликда роль ижро этишган.
Биринчи турмуш ўртоғидан икки ўғли: Санни ва Бобби Деол бор ва иккиси ҳам таниқли актёрлар. Шунингдек, Вижита ва Ажита исмли қизларнинг ҳам отаси.
Ҳема Малинидан икки қиз фарзанд кўрган: Эша (актриса) ва Ахана.
Музаффар Муҳаммадназар ўғли тайёрлади.
