Фароғат Раҳматова (1926-2014)


   Фароғат Раҳматова 1926 йилнинг 25 Май санаси Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида туғилган. 

   Актриса ва хонанда. 1942 йил Қашқадарё вилояти пахтачиларининг унумдор ҳосил йиғимидан сўнг, Ўзбекистон Марказий Қўмитасининг биринчи котиби Усмон Юсуповнинг фармони билан, Қарши шаҳрида қишлоқ-хўжалиги ишлаб чиқарилиши илғор ишчиларининг орасида Қурултой ўтказилиши борасида қарори қабул қилинади. Республиканинг хизмат кўрсатган ва машҳур артистлари орасида ўн олти яшарли қиз – маҳаллий ташаббускор жамоа аъзоси Фароғат Раҳматова ҳам бўлган. Кучли овоз соҳибаси, ёш ижрочи мақом услубида эски ўзбек қўшиқларини куйлаб, Қурултой томошабинларининг завқига сазовор бўлган. Унга биринчи чиқишининг ўзида СССР халқ артисти Ҳалима Носирова, Ўзбекистон халқ артисти Қори Ёқубовлар эътибор қаратишган. Усмон Юсуповнинг шахсан ўзи маҳаллий раҳбарларга ёш қўшиқчини республиканинг пойтахт театрларидан бирига юбориш ҳақида кўрсатма беради. Ёш истеъдодли актриса ўз фаолиятини Тошкент вилоятининг Янгийўл театрида бошлаган.  1944-45 йилларда Консерваториянинг тайёрлов курсини тугатган.  Ижодий фаолиятини Қашқадарё театрида "Ёрилтош" спектаклида Оймомо ролини ижроси билан бошлаган (1940). Кейинчалик Бухоро театрида (Ширин, "Фарҳод ва Ширин"; Муҳаббат, "Даврон ота"), Тошсовет номидаги Янгийўл театрида (Оксана, "Қўчқор Турдиев"; Гулойим, "Муқанна"; Зуҳра, "Тоҳир ва Зуҳра", Гулжон, "Насриддин Бухорода"; Офтобхон ва бошқалар) ишлаган. 1948 йил Тошсовет театри Муқимий театрига қўшилгандан буён, шу театр актрисаси. Театр саҳнасида ранг-баранг образлар яратиб елга танилди: Сарви (Уйғун; М. Левиев, "Олтин кўл",) Ойбарчин (С. Абдулла; Т. Жалилов, "Алпомиш"), Дарижон (Т. Собиров; М. Юсупов, "Уч баҳодир"), Санам (А. Бобожон; М. Юсупов, "Азиз ва Санам"), Обидахон (С. Абдулла; Т. Жалилов, Г. Мушел, "Мавлоно Муқимий"), Зулхумор (Комил Яшин; Т. Жалилов, "Равшан ва Зулхумор"), Кумуш (Д. Файзий, "Зарафшон қизи"), Рисолат пари (Ҳ. Ғулом; М. Левиев, "Тошболта ошиқ"), Ҳаётхон (М. Исмоилий; Д. Соатқулов, "Фарғона тонг отгунча"), Она (Х. Расул; М, Юсупов, "Муқаддас диёр"; Р. Маъдиев; Б. Лутфуллаев, "Тақдир"), Зубайда (Р. Маъдиев; Ф. Олимов, "Девона") ва бошқа. Унинг қаҳрамонлари ҳиссиётларга бойлиги, ҳолатларининг аниқлиги, таъсирчанлиги, нозик ўйноқи қочиримлари, ўзига хос талқини билан ажралиб туради. Р. хонанда сифатида ҳам эл орасида машҳур "Диёримсан", "Гўзал", "Тупроғим менинг", "Ёринг унутма", "Ёрдан салом келибдир", "Вафо қилса", "Онажон", "Унутма", "Гул мавсуми", "Дугоҳ" каби қўшиқ ва ашулаларнинг бетакрор ижрочиси. "Меҳнат шуҳрати" ордени билан мукофотланган (1992).   Профессор. Узоқ йиллар мобайнида Маннон Уйғур номидаги театр ва рассомлик институтида мақом хонандалигидан дарс берган.  Фароғат Раҳматованинг ижодий фаолияти республика раҳбарияти томонидан муносиб баҳоланган. Ҳали 27 ёшга тўлмасданоқ, унга “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвони берилган (1953 й.), орадан 6 йил ўтгач, 1959 йил у Ўзбекистон халқ артисти унвони билан тақдирланган. Ўзбекистон мустақиллиги йилларида, 1996 йил у “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган.   
   Фароғат Раҳматова 2014 йилда вафот этган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот