Амир Хон


     Муҳаммад Амир Ҳусайн Хон - 1965 йилнинг 14 Март куни Бомбейда кино продюсери Тоҳир Ҳусайн ва Зеенат Ҳусайн оиласида туғилган. Ҳинд киносининг режиссёри, продюсери ва актёри. Амир Хон фаолияти давомида ўзини ҳинд киносининг энг машҳур ва нуфузли актёрларидан бири сифатида кўрсатди. Амир Хон кўплаб мукофотлар, жумладан, тўққизта Filmfare мукофоти, тўртта Миллий кино мукофоти ва AACTA мукофоти соҳиби бўлиб, унинг фильмларидан бири Академия мукофоти номинациясини олган. У Ҳиндистон ҳукумати томонидан 2003 йилда Padma Shri ва 2010 йилда Padma Bhushan ордени билан тақдирланган ва 2017 йилда Хитой ҳукумати томонидан фахрий унвон олган.
   Амир биринчи марта экранда амакиси Носир Ҳусайннинг Yaadon Ki Baaraat (1973) фильмида бола актёр сифатида пайдо бўлган. Вояга етганида ўйнаган биринчи роли Holi (1984) эди. Профессионал актёрлик фаолиятини “Qayamat Se Qayamat Tak” (1988) фильмида бош роль билан бошлаган. Унинг "Raax" фильмидаги ижроси (1989) унга „ Махсус эътироф“ номинациясида Миллий кино мукофотини олиб келди. У 1990 йилларда иқтисодий жиҳатдан муваффақиятли бўлган бир қатор фильмларда суратга тушди. Жумладан, Дил (1990), Ража Ҳиндустани (1996) фильмларида суратга тушиш орқали ўзини етакчи актёр сифатида кўрсатди ва бу фильмлар учун у биринчи марта энг яхши актёр номинациясига сазовор бўлиб, Filmfare мукофотини қўлга киритган.
    1999 йилда у Aamir Khan Productionsга асос солган ва унинг биринчи фильми Lagaan (2001) чет тилидаги энг яхши фильм учун Академия мукофотига номзод бўлган ва унга энг яхши машҳур фильм учун Миллий кино мукофоти ва яна иккита Filmfare (энг яхши актёр ва энг яхши фильм) мукофоти тақдим этилган. Тўрт йиллик танаффусдан сўнг Хон яна бош ролларда, хусусан, “Fanaa” (2006) ва “Rang De Basanti” (2006) фильмларида пайдо бўлди. Хоннинг энг катта тижорий муваффақиятлари Ghajini (Қасос) (2008), 3 савдойи (2009), Тезлик 3 (2013), Пикей (2014) ва Дангал (2016) фильмлари билан келди.  Уларнинг ҳар бири энг юқори даромад келтирувчи ҳинд фильми рекордини ўрнатган. Амир Хон "Дангал" фильми учун уч марта энг яхши эркак актёр мукофотини қўлга киритган.
    У жуда кўп мухлисларга эга, айниқса Хитой ва Ҳиндистонда унинг издошлари кўплаб топилади. Хон икки марта уйланган ва унинг уч фарзанди бор.
    Унинг бир қанча қариндошлари ҳинд кино саноатининг аъзолари эди, шу жумладан унинг амакиси, продюсер-режиссёр Носир Ҳусайн. бувиси Абул Калом Озод. Хон оилада тўрт ака-ука каттаси; унинг акаси Файсалхон ва икки синглиси Фарҳат ва Никҳатхон бор. Унинг жияни Имрон Хон замонавий ҳинд кино актёри. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот