Маъмурий судларга ариза (шикоят) бериш тартиби


Маъмурий судларга ариза (шикоят) бериш тартиби ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар

   Маъмурий судга мурожаат қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига мувофиқ, фуқаролар ва юридик шахслар давлат органлари, мансабдор шахслар ёки бошқа маъмурий органларнинг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
   Бу ҳуқуқ фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг муҳим воситаси ҳисобланади.
   Аризалар фуқаро ёки ташкилот судга ариза ёзма шаклда ёки электрон тарзда тақдим этади ҳамда жойлашган ҳудуд бўйича тегишли маъмурий судга, давлат органи қарор қабул қилган ёки ҳаракат қилган жой бўйича берилади.

   Аризада кўрсатилиши лозим бўлган маълумотлар

   Маъмурий суд ишларини юритиш кодексининг 109-моддасига кўра, аризада қуйидагилар бўлиши шарт:
- Суднинг номи;
- Аризачи (фуқаро ёки ташкилот)нинг тўлиқ маълумотлари (Ф.И.Ш., манзили, телефон рақами ва ҳ.к.);
- Жавобгар орган ёки мансабдор шахснинг номи, манзили;
- Низо моҳияти – яъни қайси қарор, ҳаракат ёки ҳаракатсизлик устидан шикоят қилинаётгани;
- Аризачи ҳуқуқи ёки қонуний манфаати қандай бузилгани ҳақида маълумот;
- Аризачининг аниқ талаби (масалан, қарорни ҳақиқий эмас деб топиш, ҳаракатни қонунга хилоф деб тан олиш ва ҳ.к.);
- Аризага илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати;
-Ариза берилган сана ва имзо.

   Хулоса:
  Маъмурий судга ариза бериш — фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг қонуний усулидир. Ариза қонун талабларига мувофиқ тайёрланса ва асосли далиллар билан таъминланса, суд адолатли қарор чиқаради.

Сардорбек МУМИНОВ –
Андижон туманлараро маъмурий судининг судьяси.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот