ФҲДЁДА ЯНГИЛИКЛАР
Маълумки оилаларда никоҳдан ажралиш ҳолатларини олдини олиш барчамизнинг бирдек вазифамиз. Улуғнор туманида қайд этилган ажримларни таҳлил қилганимизда, Улуғнор тумани ФҲДЁ бўлими томонидан 2022 йилда 100 та никоҳдан ажралганлик ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилган бўлса, 2023 йил якуни бўйича ушбу кўрсатгич 5 фоизга камайиб жами 95 тани ташкил этди. Улуғнор туманида 2023 йилда қайд этилган ажрим сабаблари таҳлил қилинганда оилавий ажримларга:
- 13 та фарзандсизлик;
- 12 та узоқ вақт бирга яшамагани;
- 64 та ўзаро оилавий келишмовчиликлар;
- 6 та бошқа оилавий низолар сабаб бўлгани аниқланди.
Шунингдек Улуғнор туманида 2024 йил 4 ойи давомида 31 та никоҳдан ажралганлик ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилган бўлиб, бу ўтган йил шу даври билан солиштирилганда 6 тага камайган. 2023 йил 4 ойида ушбу кўрсаткич 37 тани ташкил этган.
2024 йил 4 ойи давомида қайд этилган ажрим сабаблари таҳлил қилинганда оилавий ажримларга:
- 4 та фарзандсизлик;
- 13 та узоқ вақт бирга яшамагани;
- 14 та ўзаро оилавий келишмовчиликлар;
- 1 та хиёнат сабаб бўлган.
Ҳозирги кунда туман хотин қизлар бўлими ва МФЙ ларда хотин қизлар фаоллари билан ҳамкорликда ишлар ташкил қилиниб оилаларни мустаҳкамлаш чоралари кўрилмоқда.
Ажрашиш масаласида қилинган ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб яраштириш чоралари кўрилмоқда.
Ойсорахон Уктамовна Рустамова -
Андижон вилоят, Улуғнор туман
Адлия бўлими, ФҲДЁ бўлимининг мудираси.