Қўшмачининг қилмиши


   З. Хамитова аёл киши бўлсада аллақачон хавфли рецидивист тамғасини олишга улгурган. У ўзининг яшаш хонадонида фохишахона ташкил қилиб, фуқаро Азамат Матхолиқовдан таниши Раҳима Раҳматова билан жинсий алоқа қилиши учун шароит яратиб  бериш эвазига 50.000 сўм миқдорида, А. Матхолиқов билан бирга келган таниши фуқаро Равшан Шералиевга жинсий алоқа қилиши учун тергов ҳаракатлари давомида, шахсини аниқлашни имкони бўлмаган “Тўмарис” исмли қизни топиб беришлиги учун 150.000 сўм миқдоридаги пулларни олиб, қўшмачилик қилади.   

   Шу куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган “Орият” тадбири ўтказилади.  
   Тадбир  давомида, фуқаро З. Хамитовадан 200.000 сўм миқдордаги пуллар далилий ашё тариқасида олиниб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилади.  
    Мазкур жиноят иши Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судига оширилиб, судда З. Хамитовага нисбатан жарима жазоси қўлланилди.  

Мадамин ВАҲОБЖОНОВ,
Фарғона шаҳар ИИО  ФМБ  ҳузуридаги Тергов бўлими катта терговчиси,  катта лейтенант.