Жан Маре таваллуд топган кун


   Француз актёри, постановкачи, ёзувчи, мусаввир, ҳайкалтарош ва каскадёр - Жан Маре (тўлиқ исми - Жан Альфред Виллен-Маре, Jean Alfred Villain-Marais) 1913 йилнинг 11 Декабрь куни Францияда туғилган.
   Актёрлик фаолиятини 1933 йилда бошлаган. Дастлаб театрда Ж. Кокто пъесаларида ўйнаган. Кинодаги муваффақияти ҳам шу драматург ижоди билан боғлиқ: “Абадий қайтиш”, “Орфей”, “Орфейнинг васияти” ва бошқалар. Шунингдек, у “Хавфли ўхшашлик”, “Граф Монти-Кристо”, “Темир ниқоб”, “Париж сирлари” ҳамда “Фантомас” номли киносериал (Фантомаснинг қиёфадоши ҳамда журналист Фидор) ва бошқалар. Кинодаги фаолияти давомида 100дан ортиқ фильмларда турли ролларни ижро этган. 1974 йилдан умрининг охиригача Франция актёрлар уюшмасини бошқарган. “Менинг содда ҳақиқатларим”, “Ҳаётим тарихи ”, “Ҳикоялар” каби китобларнинг муаллифи. 
  Жан Маре 1998 йилнинг 8 Ноябрь куни, 85 ёшга тўлишига 1 ой қолганда юрак хуружидан вафот этган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот