Мукаррам Бекмуродова
Актриса ва телебошловчи – Мукаррам Бекмуродовани 60 йиллик юбилейи билан табриклаймиз! Актрисамиз ҳозирда хориж (АҚШ)да бўлса-да, ижтимоий тармоқлар орқали бизни кузатиб боради.
Мукаррам Бекмуродовага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ишларига улкан ривож тилаймиз!!!
Маълумот: Мукаррам Тимуровна Бекмуродова 1966 йилнинг 30 июль куни Самарқанд вилоятида туғилган.
Маълумоти олий. 1983–1988 йиллар Тошкент давлат Театр ва рассомлик санъати институтида таҳсил олган.
Меҳнат фаолияти:
1988–1998 йилларда Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида мусиқа ўқитувчиси;
1998–2014 йилларда Ўзбекистон Телерадиокомпанияси, Ўзбекистон радио канали мусиқа муҳарририяти катта муҳаррири;
2014–2020 йилларда Ўзбекистон МТРКнинг «Oilaviy» телеканалида катта муҳаррири;
2020 йилда нафақага чиққан.
2022 йилдан “Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси.
«Ўз касбининг устаси» эсдалик нишони соҳибаси.
Ижодий фаолияти
Сериаллар:
- Денгиздан томчи 8 серия бош роль
- Чемпионлик орзуси
- Антиқа куёв
- Маҳаллада шов-шув гап
- Ҳаёт пиллапоялари
- Опа-сингиллар
- Саодат
- Севги фасли
- Фитна
- Алдамадим, ҳазиллашдим
- Синглим
- Сўнгги пушаймон
- Сабоқ
- Туҳмат гирдоби
- Залолат
- Тақдирлар
- Бу ҳаёт
- Алфонс
- Бой хоним
- Қизим
- Тақдир зарбалари
- Буни ҳаёт дейдилар.
Бадиий фильмлар:
- Қизғалдоқ
- Мерсквич
- Муҳаббат занжири
- Комила
- Ота
- Она
- Маҳаллада дув-дув гап – 2
- Оҳ, Салима, Салима
- Доктор Абдуллаев
- Сариқ девни миниб
- Сеҳрли қалпоқча.
Шунингдек, актриса «Оталар сўзи – ақлнинг кўзи» ва бошқа теленовеллаларда турли ролларни ижро этган. У
Ўзбекистон МТРКнинг “Oilaviy” каналидаги иш фаолияти давомида 2014–2019 йиллар давомида «Аёлнинг бир куни» номли кўрсатув муаллифи ва бошловчиси (кўрсатув мақсади: Республикамизнинг ҳар бир жабҳаларида фидокорона меҳнат қилаётган, Ўзбекистонимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган аёлларимизнинг меҳнат фаолияти ҳамда оила ва жамиятдаги ўрнини намойиш этиш), 2020 йилдан бошлаб “Кўнгилдан кўнгилга” ток-шоусининг муаллифи ва бошловчиси (кўрсатув мақсади: Республикамизнинг ҳар бир жабҳаларида фидокорона меҳнат қилаётган, Ўзбекистонимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган ижодкорлар, турли соҳа вакилларини ёритиш) сифатида фаолият юритиб келган.