Коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик


    2026 йил 22 июндаги Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини оширишга, коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ЎРҚ 1155-сонли қонуни мазмун моҳияти бўйича 

     Жиноят кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, коррупцияга оид жиноятлар қуйидагилар этиб белгиланди:
Жиноят кодекси 167-моддаси 3-қисми «д» бандида, 168-моддаси 4-қисми «г» бандида, 192-9, 192-10-моддаларида, 192-11-моддаси 2-қисми «в» бандида, 205-моддаси 2-қисми «в» бандида, 206-моддаси 2-қисми «в» бандида, 208-моддаси 2-қисмида, 209-моддаси 2-қисми «в» бандида, 210, 211, 212, 213, 214, 214-1, 214-2-моддаларида ва 301-моддаси 2-қисми «б» бандида назарда тутилган жиноятлар;
    Кодекснинг 243-моддасида назарда тутилган жиноят, агар мазкур жиноят коррупцияга оид жиноятларни содир этиш натижасида олинган даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ ҳолда содир этилган бўлса.
Шунингдек, жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлик, фирибгарлик учун ҳукм қилинган ва содир этган жинояти туфайли етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопламаган шахсга қўлланилмаслиги белгиланди.
    Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра:
– давлат хариди предметининг бошланғич нархи ва унинг ўртача бозор нархи ўртасида йўл қўйиладиган тафовутнинг энг кўп миқдорига нисбатан белгиланган талабни бузиш, бундан талон-торож қилиш ҳоллари мустасно,
– мансабдор шахсларга БҲМнинг 30 бараваригача жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
   “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий кенгашлар ташкил этилади.
   Давлат органлари ва ташкилотларида комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ташкил этилади.
 
И. Абдуллаев – Андижон туманлараро маъмурий суди судьяси.  










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот