Gudbay, Amerika


    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, адиб, шоир, драматург, сценарийнавис, таржимон, «Адолат» ижтимоий сиёсий газетаси Бош муҳаррир ўринбосари – Абдуқаюм  Йўлдошевнинг «Gudbay, Amerika» деб номланган китоби нашрдан чиқди.
   Устозни янги китоб билан табриклаймиз!
   Бугун давлатлар, қитъалар ўртасидаги чегаралар шаффофлашган, интеграция мисли кўрилмаган даражада маҳобат касб этган даврда яшамоқдамиз. Илло, энди ҳеч бир мамлакат алоҳида, иҳоталанган ҳолда, ўз-ўзича тараққий эта олмаслиги ҳам аён. Бундай шароитда элдошларимизнинг баъзилари таълим олиш, қай бировлари ўз иқтидорларини намоён этиш, яна айримлари эса тезроқ ва осонлик билан бойлик орттириш илинжида ўзга юртларга отланиб қолишлари турган гап.
    Бироқ ҳаётнинг асрлар синовидан ўтган боқий ҳақиқати шуки, ҳеч қачон, ҳеч бир ҳудуд осмонидан текин чалпак ёғмайди...
    Мазкур тўпламдаги қиссаларда мусофирликнинг аччиқ заҳматларини тортган элатдошларимизнинг ҳаёти қаламга олинган. Улар ўзга элларда алдов, хиёнат, разолат, бузуқлик, эътиқодсизлик, залолатнинг минг бир тусда товланишларига рўбарў келадилар. Ҳатто беғубор кўнгилда кўз очган илоҳий муҳаббат чечаги ҳам ваҳшийларча топтаб-янчилади...
   Китоб Сиз азиз ўқувчиларга маъқул келади, деган умиддамиз.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот