Бухоро театрида янги драма


  2020 йил сўнггида Ўзбекистон Халқ ёзувчиси, таниқли адиб, шоир ва таржимон Асқад Мухтор таваллудининг 100 йиллиги юртимизда кенг нишонланган эди. Шу муносабат билан Бухоро вилоят мусиқали драма театрида машҳур адибнинг энг катта асарларидан бири “Бўронларда бордек ҳаловат” қиссаси асосида театр режиссёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист - Нодира Мўминова томонидан  янги драма саҳналаштирилди.
  Ўзбек адабиётининг йирик вакилларидан бири, маҳоратли ёзувчи Асқад Мухтор ўз асарларида ҳар бир соҳада учраши мумкин бўлган барча зиддиятларни, нуқсонларни чуқур идрок этган ҳолда, ўзининг нуқтаи назаридан келиб чиқиб тасвирлайди ва ҳал қилади. Унинг ҳар бир асарида ўзи яшаган даврнинг сурати бор. Адиб қийинчиликдан бахт излаган кишилар ҳаётини маҳорат ила тасвирлаш билан бирга бизни ўша инсонлар ҳаётига беихтиёр равишда ошно қилиб қўяди. Шунинг учун бўлса керак, бу асар «Бўронларда бордек ҳаловат» деб номланади. Асардаги  Заргаров, Зиёда, Мамат, Тўмарис, Казимиров, Маша сингари кишилар ўзларининг бунёдкорлик ишларини завқ ва ирода кучи билан бажариб, кишиларни янги-янги қаҳрамонликларга ундайди. Яъни, бу образлар ижросини кўрган томошабин ўзидаги иккиланиш ва қийинчиликдан чўчиш хусусиятларини енгиб, ҳаётнинг турли синовларига бардошли бўлишни ўрганади.
  Заргаров ўз ишини севадиган, қатъий фикрли тадбиркор раҳбар. У хотини Фотиманинг қаршилигига қарамай, чўлни ўзлаштиришга, ўзи учун муҳим бўлган ишни қилишга келади. Заргаров оғир шароитли жойларда яшаса-да, ўз мақсади йўлида қаттиқ меҳнат қилади. Ҳаёт йўлида учраган кишилардан кўпгина яхши фазилатларни ўрганади. Тақдир синовларида иродаси тобланади. Унинг ишлари доим ҳам яхши бўлавермайди, орзулари доим ҳам амалга ошавермайди. Ҳаётининг айрим кунлари ғуссалар ва тушунмовчиликда кечса ҳам, Заргаров ўз аҳдидан қайтмайди, ортга чекинмайди. Унинг интилишлари, ўз қилган хатоларидан тўғри хулоса чиқара олиши кейинги ютуқларининг гарови бўлади. Асар сўнггида унинг ҳаётида ҳам ўзи орзиқиб кутган яхши кунлар етиб келади. У ўзи сингари чўлқувар қиз Зиёдани учратади ва ҳаётини янгидан бошлайди.
  “Дўстлик” ордени соҳиби, етакчи саҳна устаси Раҳим Эргашев янги саҳналаштирилган “Бўронларда бордек ҳаловат” драмасида Заргаров ролини маҳорат билан ижро этди. Шунингдек, артистлар Содиқ Муродов, Рўзигул Қандова, Зайниддин Каримов, Жамила Эргашева, Ҳамид Исломов, Лайло Жумаева, Туроб Жумаевлар билан бирга Рустам Раҳматов, Нафиса Саидова, Бахтиёр Нажмиддинов каби ёш артистлар ўзларига топширилган ролларни бажардилар. Оммавий саҳналарда театрнинг балет гуруҳи қизлари иштирок этдилар.
  Асар томошабинларга маъқул бўлади, деган умиддамиз.
  
  Моҳигул Назарова - Бухоро вилоят мусиқали драма театри адабий бўлим мудири.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Изоҳлар
Феруза Абдуллаевага табрик
Инсонни безаги унинг маьнавий қиефаси деб биламан, чунки у еки бу инсон қанчалик бой- бадавлат бўлмасин, гар унда қалб бўлмаса, мехр бўлмаса, идрок
Қалпоқ - Ўғри
Ассалому алайкум. Мен "Youtube" каналидан Қалпоқ хажвий кўрсатувини мунтазам кўриб бораман. Ўз юртимизда бачкана бўлмаган, менталитетимизга тўғри
Муслимбек Йўлдошев - "Эслаб, эслаб" кўрсатувида
Мени унча яхши билмайдиган бошловчилар билан жуда кўп кўрсатув ва эшиттиришларда эфирга чиққанман. Аммо Фарҳод Абдуллаев билан биз институт
Фахриддин Шамсиматовга табрик!
Фахриддин Шамсематов ни жуда хурмат қиламан. Унинг "Сардор-2", "Остона", "Ёзсиз йил", "Кўринмаслар", "Ҳақиқий эркаклар ови", "Окахон" каби кўплаб
Ўктам Усмонов таваллуд топган кун
Бу ерда хам телевидение қудратини тан олиб ўтмасак бўлмайди. Бошқа асарлари каби “Гирдоб” романларини ҳам кўпчилик билмай қолмши мумкин эди. Сеҳргар
Маълумот