ШУКУР ҚИЛИБ, ҒОЛИБ ЮРАМАН


Бобур БОБОМУРОД

ШУКУР ҚИЛИБ, ҒОЛИБ ЮРАМАН

Эътиборлар тождай порлаган,
Рўйхатлардан қолиб юраман.
Казо-казо жойга чорлаган -
Тўйхатлардан қолиб юраман.

Ўроқда бор, машоқда бўлиб,
Хирмонлардан қолиб юраман.
Ожиз банда, гоҳ кўнглим тўлиб,
Армонлардан нолиб юраман.

Борми қадрим, борми керагим? -
Деб ўйга гоҳ толиб юраман.
Йўл ёритсин ёнган юрагим! -
Деб қўлда тик олиб юраман.

Эл меҳри бор, демак бахтим бут,
Дилга ишқни солиб юраман.
Дуоларда эмасман унут,
Шукур қилиб, ғолиб юраман!..

2017 йил.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот