Барно Унгбоева
Барно Ўрозовна Унгбоева 12 Май куни Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида туғилган.
Ўзбекистон Миллий университетининг тарих факультетини тамомлаган.
Киношунос. Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори. Рус ва инглиз тилларини билади. “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 20 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланган.
Иш фаолиятини 2002 йилда 2-Тошкент юридик коллежи ўқитувчиси вазифасидан бошлаб, 2010 йилга қадар мазкур коллежда дарс бериб келган.
2010–2015 йиллар Турин Политехника университети қошидаги академик лицейида директор ўринбосари, Республика Маънавият тарғибот маркази Тарғиботчилар фаолиятини мувофиқлаштириш ва малакасини ошириш бўлими бош мутахассиси, ЎзМУ Маънавият ва маърифат, иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи, “Кино санъати” журнали бўлим бошлиғи, Ўзбеккино Миллий агентлиги агентлиги Бош директорининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ахборот хизмати раҳбари, матбуот котиби, Республика кинопрокат маркази директори, Ўзбекистон Кинематография агентлиги Бош директорининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимларида фаолият юритган.