Зулфиқор Мусоқов таваллуд топган кун


  Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, “Меҳнат шуҳрати”, «Фидокорона хизматлари учун» орденлари соҳиби, кинорежиссёр ва сценарист - Зулфиқор Мусоқов 1958 йилнинг 19 январь куни туғилган. 
  1981 йилда у Александр Островский номидаги Тошкент театр ва санъат институтининг режиссура факультетини, 1989 йилда - Сценарийчилар ва режиссёрлар олий курслари режиссура факультетини тамомлаган.
  Зулфиқор Мусоқов "Аскарлар эртаги", Дебют (1989), “Абдуллажон”, “Бомба”, “Яратганга шукур”, “Кичкина табиб”, "Дада", “Ойижон”, “Осмондаги болалар – 1-2-3”, “Ватан”, “Қўрғошин”, “Қовун”, “Хазонрезги”, “Новда”, “Дадам бетоб”, "Қалдирғоч", "Биринчи бўса", "Суиқасд", “Берлин — Оққўрғон”  каби фильмлари ва “Аёл зоти”, "Ўзимизнинг одам" сериаллари билан машҳур. 
  Тошкентдаги ФОКУС Режиссура Мактабининг бадиий раҳбари (2016).
  Зулфиқор Мусоқов 2006 йил 25 августда "Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби" фахрий унвони билан тақдирланган.
  Ўша йилнинг ўзида “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.
  "Олтин Ҳумо" миллий мукофоти совриндори.
   2023 йил «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланган. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот