Дил сўзларимиз!


     Ассалому алайкум азиз мухлислар!
  Бугунги кунда интернетдаги веб сайтлар ва ижтимоий тармоқлардаги мақолалар, муҳокамалар долзарб бўлиб, яшин тезлигида тарқалаётган айни лаҳзаларда барчангизга меҳнат маҳсулимиз Cиз, азизларга манзур бўлишини истаймиз. Доимо Cизнинг турли фикр ва мулоҳазалар, таклиф ва истаклар битилган мактубларингизни телеграм орқали олиб, қўнғироқларингиздан беҳад суюнамиз. Чунки улар биз учун битмас-туганмас куч, ғайрат ва илҳом манбаидир.
    Muzaffar.uz веб сайти  ҳам Cизу бизни ғойибона юзлаштиради. Вақт эса оқар сув каби тез ўтади. Азизлар, вақтингизни тўғри тақсимлашга интилинг. Яқинларингизнинг ёнида кўпроқ бўлишга, уларни севишга ва кўпроқ эътибор ажратишга интилинг, чунки кейин шундай имконият бўлмаслиги ҳам мумкин.
  Умид қиламизки, веб сайтимиз энг севимли маслаҳатчи ва сирдошингиз, доимий ҳамроҳингиз бўлиб қолаверади! Веб сайт йил давомида яна Cизнинг хизматингизда камарбастадир. 

  Мавлудахон АҲМЕДОВА - олий тоифали сухандон, актриса.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот