Зоҳид Шомуродовга табрик!
Ўзбекистон давлат Сатира театри актёри, қизиқчи – Зоҳид Шомуродовни туғилган куни муносабати билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз.
Зоҳидга энг аввало мустаҳкам соғлик, узоқ умр, Жиммининг (тахаллуси Жимми – Митҳун Чакрабортининг "Диско раққоси" фильмидаги қаҳрамон) машҳурлигини ва ижодий ҳамда ижобий муваффақият тилаймиз! Барча орзу-умидлари рўёбга ошиши ва кулги шинавандаларининг чеҳраларига табассум улашишдан асло чарчамаслиги, дунёдаги жамики энг эзгу, юксак тилакларимиз ҳамроҳ бўлишини истаймиз!