Умида Абдуазимовага табрик!
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, "Шуҳрат" медали соҳибаси, Халқ таълими аълочиси, шоира – Умида Абдуазимовани таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
Умида Абдуазимовага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, бахт-саодат, жамики энг эзгу истакларни тилаймиз!
Маълумот: Умида Абдуазимова 1953 йил Тошкент шаҳар, Юнусобод туманидаги „Бободеҳқон“ маҳалласида туғилган.
Ўрта мактабни олтин медаль билан тугатиб, Тошкент давлат Университетининг «Журналистика» факультетига ўқишга кирган.
Ўқишни битиргач, Ўзбекистон телевидениеси адабий кўрсатувлар муҳарририятида ишлаган. 1990-1995 йилларда „Маърифат“ газетасида бўлим муҳаррири ва Бош муҳаррир ўринбосари вазифасида хизмат қилган. 1995 йилда „Тонг юлдузи“ газетасида Бош муҳаррир лавозимида фаолият кўрсатган.
Умида Абдуазимованинг „Севинчим“, „Сени кўргим келаверади“, „Аразламанг“, „Салом, ҳаёт“, „Қадимий қўшиқ“, „Ойдин орзулар“, „Умрим зийнати“, „Оймома боғ“ номли ўндан ортиқ шеърий ва публицистик тўпламлари ўз китобхонларини топган.