Чарос Мирзаевага табрик


    Самарқанд вилоят мусиқали драма театрининг актрисаси – Чарос Мирзаевани таваллуд топган куни билан табриклаймиз.
    Чаросга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ишларига улкан ривож тилаймиз.

    Маълумот: Чарос Мирзаева 1985 йилнинг 10 февраль куни Самарқанд вилоятида туғилган.  
    2000 йил Хожа Абдулазиз Абдурасулов номидаги Санъат коллежининг мақом йўналишини тугатиб, 2004 йилда Самарқанд қўғирчоқ театрида иш фаолиятини бошлаган. 
    2016 йилдан Самарқанд вилоят мусиқали драма театрида ишга ўтган. 
    20 йилдан зиёд вақт давомида театрдан ташқари, клип, сериал, фильмларда кўплаб ролларни ижро этган. 
    Хусусан, "Тазарру" ва "Омонат" фильмлари шулар жумласидандир.
    Ҳозирда Ўзбекистон давлат Санъат ва маданият институтининг "Мусиқали драма" факультетида сиртқи 4 курс талабаси. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот