Маъмура Эргашева, таваллудингиз муборак!


   Бугун, 25 январь, Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистон Республика ихтисослаштирилган Хореография мактаб-интернатининг ўзбек рақси бўйича бош маслаҳатчиси — Маъмура Эргашева таваллуд айёмини нишонламоқда. 🌸
   У кишининг номи юксак маҳорат, санъатга садоқат ва ўзбек рақс анъаналарига бўлган чуқур ҳурмат рамзидир. Маъмура Эргашева тарбиясидан ўтган кўплаб шогирдлар бугун миллий санъатимизни юртимизда ва халқаро саҳналарда муносиб намоён этиб келмоқда.
   Устозимизга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, чексиз илҳом, ижодий зафарлар ва шогирдлар меҳрини тилаймиз! ✨
Санъат йўлидаги фидокорона меҳнатингиз доимо эъзозда бўлсин. 💐

Ҳурмат билан, Ўзбекистон халқ артисти – Рушана Султонова










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот