Муслима Ўлмасзодага табрик
“Омўзгор ва хонанда” газетаси бош муҳаррири – Муслима Ўлмасзодани туғилган куни билан табриклаймиз! Муслимага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ишларига улкан ривож тилаймиз!!! Маълумот: Абдуазизова Муслима Ғаниевна (тахаллуси – Муслима Ўлмасзода) 1972 йил, 14 январда Суғд вилояти Жаббор Расулов (Пролетар) ноҳиясининг Қўрғонча қишлоғида дунёга келган.
1979–1989 йилларда Қўрғонча қишлоғидаги Тўйчи Бобоев номли №8-ўрта мактабни, 2018 йилда Жаббор Расулов ноҳиясидаги педагогик-муҳандислик коллежини тугатган. 2018-2021 йилларда академик Бобожон Ғафуров номидаги Хўжанд давлат университетини тамомлаган.
Унинг “Қўрғонча ва унинг ёрқин машъаллари” бадиий-илмий, “Тоғ лоласи” ,“Саман минган санамман”, “Бахт” “Ёшлигимни қайтиб бер замон” номли шеърий, насрий тўпламлари нашр этилган.
Тожикистон Журналистлар уюшмаси ва Халқаро Журналистлар уюшмалари Конфедерацияси аъзоси.
Ўзбекистон ва Тожикистон Республикаларида чоп этилган “Муҳаммад Юсуф издошлари”, “Дўстлик гулзорида унган чечаклар”, “Меҳрнома” китобларига, шунингдек, Марказий Осиё ижодкорларининг альманахларига унинг шеърлари ҳам киритилган.
Ижтимоий тармоқларда ташкил этилаётган Халқаро кўрик-танловларда қатнашиб, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Ёзувчилар уюшмаларининг “Фахрий ёрлиқ”лари, мукофот ва медаллари соҳибаси бўлган.
Муслима Ўлмасзода ҳозирги кунда Жаббор Расулов ноҳияси халқ маорифи бўлимининг нашри “Омўзгор ва хонанда” газетаси бош муҳаррири вазифасида фаолият юритиб келмоқда.