Соҳиб Аббосхонга табрик


    Истеъдодли актёр, продюсер, сценарийчи ва режиссёр – Соҳиб Аббосхонни таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
    Соҳибга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ишларига улкан ривож тилаб, келгусида дунё миқёсига чиқадиган ва жаҳон фильмлари билан рақобатлаша оладиган фильмлар ва бош роллар СОҲИБИ бўлишига тилакдошмиз!

Камоли эҳтиром ила – Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

   Маълумот: Соҳиб Аббосхон (тўлиқ исми: Соҳибжон Аббосхонович Турсунов) 1974 йилнинг 7-январь куни Наманган вилоят, Чортоқ туманида хизматчи оиласида туғилган. Отаси – Турсунов Аббосхон (1948 йилда туғилган), муҳандис, ҳозирда нафақада. Онаси – Давлатова Лобархон (1955 йилда туғилган), ўқитувчи, ҳозирда нафақада.
   Соҳиб 1980–1991-йилларда Чортоқ туманидаги 10-мактабда таҳсил олиб, уни аъло баҳоларга тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1991 йилда Наманган мусиқали драма театрида саҳна ишчиси сифатида бошлаган. 1992–1993-йилларда Тошкент давлат Санъат институтининг ўқув театрида саҳна машинисти бўлиб ишлаган.
    1994 йилда Тошкент давлат Санъат институтининг «Режиссёрлик» факультетига ўқишга кириб, 1999-йилда беш йиллик тўлиқ таълимни аъло даражада тамомлаб, магистр дипломи олган.
   Ўқиш билан бир қаторда, 1995 йилда давлат Телерадиокомпаниясида режиссёр ассистенти сифатида иш бошлаган ва 1998 йилгача турли лавозимларда фаолият юритиб, телекўрсатувлар режиссёри даражасига етган.
    1998 йилдан бошлаб кино ва сериалларда фаол суратга тушишни бошлаган. Унинг илк йирик иши режиссёр Санжар Бобоев томонидан суратга олинган “Занжир” телесериали бўлиб, айнан шу лойиҳа Соҳиб Аббосхонга катта шуҳрат ва оммавий машҳурлик олиб келган. Суратга олиш ишлари билан бандлиги сабабли “Ўзбектелефильм” илтимосига биноан диплом иши ўрнига “Занжир” сериалининг бир қисми диплом иши сифатида қабул қилинган.
   Шундан сўнг у қатор машҳур фильмларда рол ижро этган: “Ажал сўқмоғи”, “Пойдевор”, “Наҳотки сен”, “Жумбоқ”, “Паноҳ”, “Қисмат”, “Чимилдикка отилган ўқ”, “Орзу ортида”, “Мажнун”, “Тилим қурсин – 2”, “Виждон”, “Муқаддас истак”, “Назира” ва бошқа кўплаб фильмлар шулар жумласидандир.
    2006 йилда Соҳиб Аббосхон ўзининг илк режиссёрлик ишини — ўзи ёзган сценарий асосида суратга олинган “Сен мени севасанми?” фильмини яратган. Кейинги йилларда у “Виждон”, “Янги бой”, “Киракаш”, “Сўнгги нафасимгача”, “Кунлардан бир кун…” каби фильмларда сценарий муаллифи ва режиссёр сифатида фаолият олиб борган.
   2009 йилдан бошлаб яна телевидениега қайтиб, “НТТ” ва “Севимли” телеканалларининг ташкил топиши ва ривожида фаол иштирок этган. У продюсер ва бадиий раҳбар сифатида “Озод шоу”, “Тошойна”, “25-кадр”, “Кутилмаган ташриф” каби кўплаб телелойиҳаларни яратишда иштирок этган.
    2017 йилда Соҳиб Аббосхон АҚШга кўчиб ўтган. Ҳозирда у логистика юк ташиш (труcкинг) соҳасида иш олиб борувчи тадбиркор ҳисобланади. Шу билан бирга, у сценарий ёзиш, кинопродюсерлар билан учрашувлар ўтказиш ва келажакдаги ижодий лойиҳалар устида ишлашни давом эттирмоқда.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот