Гавҳарой Раҳимовага табрик
Андижон вилоят Ёшлар театрининг директор ўринбосари, истеъдодли актриса ва хонанда – Гавҳарой Раҳимовани таваллуд топган куни билан табриклаймиз! Гавҳаройга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ишларига улкан ривож тилаймиз!!!
Маълумот: Гавҳарой Абдуманноновна Раҳимова 1985 йилнинг 13 декабрь куни Андижон шаҳрида туғилган.
Маълумоти олий. 2008 йил Андижон давлат университетини тамомлаган.
Иш фаолиятини 2010 йил Андижон туманидаги 27-умумтаълим мактабида мусиқа ўқитувчиси вазифасидан бошлаган.
2014 йил Андижон тумани маданият уйи директори, 2013 йил Андижон туман маданият бошкармасида аҳоли дам олиш маркази директори, 2018 йил Андижон вилоят Ёшлар театрининг 1-тоифали актрисаси, 2022 йилдан буён эса Андижон вилоят Ёшлар театри директор ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.
У театрда "Кундузсиз кечалар"да Фаришта тимсоли, "Куёв"да Назми, "Ғаройиб ҳангома"да Рисолат, "Муаллим"да ўқитувчи, "Майсаранинг иши"да лапарчи, "Яша, кураш"да Фотима каби ўнлаб спектаклларда ўзига хос тарзда ролларни ижро этган.
У эстрада йўналишида 2005 йилида ўтказилган "Ўзбекистон – Ватаним маним!" республика кўрик-танлови ғолиби бўлган.