Сарвиноз Саитовага табрик
Самарқанд вилояти мусиқали драма театрининг олий тоифали драма актёри, актриса – Сарвиноз Саитовани таваллуд топган куни билан табриклаймиз! Сарвинозга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ишларига улкан ривож тилаймиз!
Маълумот: Сарвиноз Омонжоновна Саитова 1969 йилнинг 11 сентябрида Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида туғилган.
Маълумоти олий. 1992 йил Тошкент давлат Санъат институтининг «Драма театри ва кино актёрлиги» бўлимини тугатган.
Сарвиноз Омонжоновна ўзига топширилган ролларни маромига етказиб ижро этиб келмоқда.
Бекач “Алпомиш”, Бош масхарабоз “Нодирабегим”, Қиз “Чеча Пардаева”, Фаришта “Шайтон ва Фаришта”, Қиз “Имом Бухорий”, Раъно “Аёлларни асранг, эркаклар!”, Офтоб “Беҳбудий”, Ойпошша “Меҳрсизга бахт битмас”, Зуля “Оқ қуш”, Азиза “Огоҳ бўлинг, одамлар!”, Қумри “Матонат”, Бибихоним “Буюк Темур”, Маъсума “Хотинимнинг уч ошиғи”, Қундуз “Сиртмоқ”, Ҳаво “Ака-укалар”, Нигорхоним ва Гавҳаршодбегим “Мирзо Улуғбек”, Холида ва Апипа “Супер қайнона”, Ойша “Имон”, Она “Кўчки”, Барчин “Кузнинг биринчи куни”, Меҳринисо “Она юраги”, Ригана “Қирол Лир”, Жамила “Танҳо Юлдуз”, Текли хонум “Хонума”, Гулбаҳор момо “Тазарру”, Майсара “Майсаранинг иши”, Татьяна Дмитриевна “Оққуш қўшиғи”, Энага “Лайли ва Мажнун” спектакллардаги роллари шулар жумласидандир.
Актриса 2016 йил “Ўзбекистон Мустақиллигининг 25 йиллиги” муносабати билан кўкрак нишони билан тақдирланган. У 2018 йил “Кўчки” спектаклдаги роли билан Туркия давлатининг Коня шаҳрида бўлиб “Минг нафас бир овоз” Халқаро театрлар фестивалида ва Остона шаҳрида бўлиб ўтган “Самғау” Халқаро театрлар фестивалида иштирок этган.
Сарвиноз 2020 йилда Маданият вазирлиги томонидан “Миллий маданиятимиз ривожига қўшган катта ҳиссаси учун” «Фахрий ёрлиқ» ва пул мукофотига сазовор бўлган.
2023 йилда Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бўлиб ўтган “Турксой” Халқаро театр фестивалида “Лайли ва Мажнун” спектаклида Энага роли билан қатнашган ва фестиваль доирасида спектакль “Энг яхши спектакль” номинациясида ғолиб деб топилиб диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланган.
2024 йилда Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида бўлиб ўтган “IX Ўрта Осиё Халқлари театр фестивали”да “Лайли ва Мажнун” спектаклида ҳам Энага роли билан қатнашган.