Лайло Исоқовага табрик
Самарқанд вилоят Қўғирчоқ театрининг 1-даражали артисти, гўзал ва латофатли актриса – Лайло Исоқовани таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз! Лайлонинг ижод ва театр саҳнасида мисоли юлдуз каби ҳамиша порлашига тилакдошмиз.
Лайлога мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар, улкан муваффақият тилаймиз!
Маълумот: Лайло Юсуфовна Исоқова 1984 йилнинг 10 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида туғилган.
Маълумоти олий. 2005 йил Тошкент давлат Санъат институтининг «Актёрлик санъати» мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Мазкур театрда 2015 йилдан буён ишлаб келмоқда.
Иқтидорли актриса театрдаги дастлабки кунларданоқ эртак спектаклларда ҳар хил характерли образларни маҳорат билан ижро қилиб, ходимлар ва ёш томошабинлар меҳрини қозонган.
Жумладан:
“Бойчечак сайлига марҳабо”да Ялмоғиз кампир, “Аср вабоси”да Она, Жозиба, “Зумраша”да Бўғирсоқ, “Чумоли ва Сичқонча”да Чумоли, “Илм ақл чироғи”да Тулки, “Учта қувноқ чўчқатой”да Қарға, “Сеҳрли тош”да Лайлак, “Тўтиқушча Пай”да Пай, “Қувноқ томоша”да Қуён, “Эртакдаги дарс” Қарға, бола, “Яхши ва ёмон”да Ялмоғиз кампир, “Одам савдоси”да Муслима, “Жайронгул” да Жайронгул, оҳу, “Качал Ботир”да Бичихон, “Мўъжиза”да Кўза, “Қалдирғоч билан Майна”да Ёш майна каби бир қатор спектаклларда турли ролларни ўйнаган.
Ш. Усмонова ва Бегалининг қаламига мансуб “Улуғбек юлдузи” тарихий спектаклида француз элчисини хорижий тилда маромига етказиб ижро этди.
Бундан ташқари, Д. Ўроқованинг “Тўполончи қорболалар”да Қорқиз, “Сеҳрли табиб”да Илон, ўқитувчи, “Қанотли барс”да Бозорчи, “Ғаройиб хуржун”да Жаврабуви, “Қор маликаси”да Қор маликаси, “Аловуддиннинг сеҳрли чироғи”да Тўтиқуш, “Булбул ва наво”да Ҳусайн Бойқаро “Ғозча” да тулки “Ғаройиб мусобақа”да Кирпиой, “Сеҳрли хона” да Ёвуз малика “Мен катта бўлсам”да Алижоннинг онаси ролида каби спектакллардаги ролларини ҳам шулар қаторига қўшиш мумкин.
2023 йил “27-март – Халқаро театр куни” муносабати билан Самарқанд вилоят Қўғирчоқ театри томонидан таъсис этилган “Дилкаш” мукофотининг “Йилнинг энг яхши аёл роли” номинацияси билан тақдирланган.
2023 йил Тожикистон Республикаси Душанбе шаҳрига, Қозоғистон Республикаси Чимкент шаҳрига, маҳаллий гастроллардан Жиззах, Навоий, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида хизмат сафарларида бўлди.
Самарқанд телеканалидаги теленовеллаларда меҳрибон рафиқа, опа, уришқоқ она сингари турфа ролларда намоён бўлган.