Гулзебо Иброҳимова


   Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “УОSHLAR” радиоканалида катта муҳаррири – Гулзебо  Иброҳимовани таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
   Гулзебога мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ишларига улкан ривож тилаймиз!

   Маълумот: Гулзебо  Иброҳимова 1975 йилнинг 14 февраль куни Сурхондарё вилоят, Олтинсой туманидаги Чеп  маҳалласида зиёли оилада туғилган.
   1993–1998 йиллари Тошкент давлат Университетининг (ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети) «Журналистика» факультетида ўқиган. 1998–2001 йиллар Тошкент давлат Университетининг аспирантурасида таҳсил олган.
   1996 йилдан буён Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “УОSHLAR” радиоканалида катта муҳаррир вазифасида ишлаб келмоқда.
   Фаолияти давомида “Олтин қалам” миллий мукофоти, «Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотланган.
   2017 йил Олий мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди гранти соҳибаси.
   2023 йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
   2024 йил “Энг улуғ,энг азиз” танлови республика босқичи ғолиби.
   2024 йил Халқаро Турон журналистлар уюшмаси аъзоси.
    Шеърлари, мақола ва ҳикоялари республика матбуотида, интернет нашрларида эълон қилинган
   Муаллифнинг шеърлари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан чоп этилган “Халқ ичига борайлик” шеърий  тўпламига ва “Сурхон адиблари” баёзига киритилган.  
     “Дил мактублари” шеърий тўплами нашр этилган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот