Халилилло Жўрабоевга табрик


    Андижон вилояти Ёшлар театри директори – Халилилло Жўрабоевни таваллуд топган куни билан чин дилдан табриклаймиз.
   Фидойи ва изланувчан раҳбар, билимдон педагог, маҳоратли театр ва кино актёри, сухандон ва қўшиқчи, серқирра ижодкоримизга авваламбор, сермазмун умр ва ҳаёт, оилавий хотиржамлик ва фаровонлик, соғлик-саломатлик, масъулиятли бошқарув фаолиятида доимо ижодий ва ижобий ютуқларни тилаймиз!

   Маълумот: Халилилло Жўрабоев Тўхтасин ўғли 1990 йилнинг 7 июль куни Андижон вилоят, Шаҳрихон туманида туғилган. 
   2010-2014 йиллар мобайнида Ўзбекистон давлат Санъат ва маданият институти талабаси, 2014-2016 йиллар мобайнида Ўзбекистон давлат Санъат ва маданият институти магистри, 2017-2020 йиллар мобайнида Андижон вилоят мусиқали драма театри актёри, 2018-2019 йиллар мобайнида Шаҳрихон тумани Ўзбекистон халқ демократик партияси кенгаши раиси вақтинча вазифа бажарувчи, 2018-2019 йиллар мобайнида Шаҳрихон туман Ўзбекистон халқ демократик партияси кенгаши ижрочи котиби, 2020-2023 йиллар мобайнида Андижон вилоят ёшлар театри олий тоифали актёри, 2023-2023 йиллар мобайнида Хўжаобод туман Маданият ва туризм бўлими мудири, 2023-2024 йиллар мобайнида Хўжаобод туман Маданият бўлими мудири, шу билан бирга, Андижон давлат Педагогика институтида мусиқий таълим йўналишида ташқи ўриндош бўлиб в.б. доценти сифатида талабаларга билим бериб келмоқда. 2024 йилдан буён Андижон вилоят ёшлар театри директори лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
    Халилилло Жўрабоев ижодий меҳнат фаолияти давомида маҳоратли актёр сифатида Андижон вилояти мусиқали драма театри ҳамда Андижон вилояти Ёшлар театри саҳнасида турли образларни қойилмақом тарзда ижро этиб, томошабинлар назарига тушди. Жумладан, Мухтасар Юлдашеванинг “Қабоҳат” асарида Амир, Риҳсивой Муҳаммаджоновнинг “Бурч” спектаклида бош роль Самир, Мустай Каримнинг “Ой тутилган тунда” асарида Девона, “Аршин мал олан” асарида “Йўл бўйидаги ҳовли” асарида Санжар, Чингиз Айтматовнинг “Оқ кема” асарида Ўрозқул, Ҳамзанинг “Майсаранинг иши” асарида Чўпон, Ўзбектош Қиличнинг “Тўмарис” асарида дарвеш, Ўлмас Умарбековнинг “Яша, кураш” (Шошма, қуёш) асарида Султон, “Ҳижрон” спектаклида Дадаш бола, “Ревизор” спектаклида Хлестаков, ўзбек халқ эртаги асосидаги “Ур, тўқмоқ” спектаклида ўз ролларини маромига етказиб ижро қилган.
    Халилилло Жўрабоев театр санъати халқлар ўртасида дўстлик ришталарини боғловчи мустаҳкам кўприк эканини жуда яхши англайди. У ўзининг фаолияти давомида театр жамоаси билан биргаликда бир қатор қўшни ҳамдўстлик давлатларига гастроль сафарларини уюштирди. Хусусан, Андижон вилоят Ёшлар театри ва Қирғизистон республикаси, Ўш шаҳридаги Бобур номидаги ўзбек академик мусиқали драма театри ўртасида меморандум имзоланиб, миллий ва замон руҳида янги асарлар яратиш бошқа масалаларда икки томонлама манфаатли дастур ҳужжати имзоланди. Қирғиз ва Ўзбек театр санъатсевар томошабинлари учун эса Андижон вилоят Ёшлар театри томонидан жаҳон драматургиясига мансуб “Пикник” асари намойиш этилди. Бунда, театри санъатига юқори баҳо берилиб, кенг жамоатчилик томонидан катта қизиқиш ва олқишлар билан қарши олинди. У иш фаолияти даврида кўплаб шогирдлар етиштириб, уларга театр санъати сирларини ўргатиш билан бирга, ёш кадрларни қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Андижон вилоят Ёшлар театри Матбуот хизмати










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот