Гулнора Равшановага табрик


   Ўзбекистон халқ артисти, Устоз санъаткор – Гулнора Равшановани таваллуд топган куни муносабати билан самимий табриклаймиз!
    Гулнора Равшановага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, энг эзгу истакларимизни тилаймиз!!!

  Маълумот: Гулнора Ҳасановна Равшанова 1946 йилнинг 26-май куни Сурхондарё вилоят, Термиз шаҳрида туғилган. 
   1975 йил Термиз давлат Педагогика институтини тугатган. У санъаткорлар оиласида туғилган: Ўзбекистон халқ артисти – Ҳадича Бобохонова ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист – Ҳасан Муҳиддиновнинг қизи. 
   Олти ёшлигидан саҳнага чиққан.
   Гулнора Равшанова 1963-йилдан Сурхондарё вилоят мусиқали драма театрида актриса вазифасида ишлаган. Актриса ўз ижоди давомида лирик, драматик, комик каби турли феъл-атвордаги образлар яратди: Майсара (Ҳамза, "Майсаранинг иши"), Нурхон (К. Яшин, "Нурхон"), Леди Милфорд (Шиллер, "Макр ва муҳаббат"), Саодат (Э. Воҳидов, "Истамбул фожиаси"). Сотти (С. Аҳмад, "Келинлар қўзғолони"), Биби (Ш. Пардаев, "Осмонсиз уй"), Тўлғаной (Ч. Айтматов, "Момо ер"), Бибихоним ва Она турк (Қ. Абдунабиев, "Амир Темур ва Йилдирим Боязид"), Кунтуғмишбека (У. Азим, "Алпомишнинг қайтиши"), Малика (Х. Хурсандов, "Ўлдинг, азиз бўлдинг") каби 120 дан ортиқ спектаклларда турли ролларни ижро этган.
    Ўзбекистон халқ артисти (2004).
   Гулнора Равшанова 2018 йилдан Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри драма актёрлиги бўйича саҳна устаси вазифасига тайинланган.
   Гулнора Равшанова Ўзбекистон санъат арбоби, ўзбек театр санъатига ўз спектакллари билан муносиб ҳисса қўшиб келган ижодкор, режиссёр – Мансур Темирович Равшановнинг умр йўлдоши.  










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот