Шоҳсанам Раҳимовага табрик


   Самарқанд вилоят мусиқали драма театрининг драма актрисаси – Шоҳсанам Раҳимовани таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
    Шоҳсанамга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ишларига улкан ривож ва муваффақият тилаймиз! 
     
   Маълумот: Шоҳсанам Зиёдиллаевна Рахимова 1993 йилнинг 17 май куни Самарқанд шаҳрида туғилган. 
Маълумоти олий. 2021 йилда Ўзбекистон давлат Санъат ва маданият институтида сиртдан таълим олган. 
    У 2012 йилдан хозирги кунга қадар театрда ўз ижодий фаолиятини давом эттириб келмоқда. 
  2013 йилда “Сени куйлаймиз замондош 2” Республика кўрик-танловида Н. Мажиднинг “Садоқат” спектаклидаги бош роли учун иккинчи ўринга муносиб кўрилган. Шу роли учун Касаба уюшмасининг «Энг яхши ижрочи» дипломи билан тақдирланган. 
   2014 йили “Халқаро театр куни” муносабати билан вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармасининг «Фахрий ёрлиғи»га лойиқ кўрилган. 
   У ўзига берилган ролларни маромига етказиб ижро этиб келмоқда. 
   Мавжуда ва Ойниса (“Огоҳ бўлинг одамлар!”), Малика (“Ёлғончиниг жазоси”), Лобар (“Садоқат”),  Қиз (“Кампир топайми дадажон?), Архитектор (“Самария”), Абуда (“Қобил”,  Маша (“Меҳридарё”), Меҳри (Разолат қурбонлари), Хор (Эдип), Фируза (Мирзо Улуғбек), Баҳор (Давлат болалари), Холида (Ўжар қайнона), Қиз (Бир ўлиб кўрай-чи), Рузвон (Жононга бордим бир кеча), Озода (Имон), Канизак (Машраб), Кириск (“Соҳил бўйлаб чопаётган олапар”) каби спектаклларда асосий ролларни ижро этиб, томошабинлар эътирофига сазовор бўлиб келмоқда.
   Самарқанд вилоят мусиқали драма театри томонидан 2015 йилда Ж. Байроннинг “Каин” асари асосида Н. Шодмоннинг таржимаси ва инсценировкаси асосида саҳналаштирилган “Ака-укалар” спектаклида Абуда, Р. Муҳаммаджоновнинг “Давлат болалари” спектаклида Баҳор образини маҳорат ила талқин этгани ва “Машраб” спектаклидаги Канизак роллари учун 2018 йилда “Йилнинг энг яхши актрисаси” номинация соҳибаси бўлган. 
   Шоҳсанам Раҳимова “Мирзо Улуғбек” спектаклидаги Феруза образининг ижроси учун Ўзбекистон Маданият вазирлигининг дипломи билан тақдирланган. 2016 йилда “Йилнинг энг яхши театр акрисаси” номинацияси Республика “Эътироф” танловига номзод сифатида кўрсатилган. 
   2016 йилда Шоҳсанам Рахимова вилоятимиз тараққиётига қўшган самарали ҳиссаси ҳамда ижтиомий – иқтисодий ҳаётдаги фаол иштироки учун Самарқанд вилояти ҳокимининг «Фахрий ёрлиғи» билан тақдирланган.
    2019 йил май ойида Самарқанд вилоят мусиқали драма театрининг Козоғистонда бўлиб ўтган гастрол сафари давомида “Ўзбекистонда Қозоғистон йили муносабати билан Самарқанд вилоят мусиқали драма театрининг Қозоғистон Республикасида ўтган гастрол сафаридаги фаол иштироки ва “Бир ўлиб курай-чи” спектаклидаги юксак санъаткорлик маҳорати, шунингдек, «қозоқ ва ўзбеклар халқларининг ўзаро дўстлигини ҳамда маданий ва маънавий алоқаларини янада мустаҳкамлашда қўшган ҳиссаси учун» Шохсанам Қозоғистон ўзбеклари этномаданият бирлашмаларининг “Дўстлик” ҳамжамияти раиси томонидан «Фахрий ёрлиқ» билан тақдирланган.  










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот