Улуғбек Капурга табрик
Хонанда, ҳинд ва миллий қўшиқлар ижрочиси, истеъдодли санъаткор – Улуғбек Капурни туғилган куни муносабати билан табриклаймиз! Улуғбекка мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ишларига юксак муваффақият тилаймиз!!!
Маълумот: Улуғбек Ҳамроев (тахаллуси – Улуғбек Капур) 1980 йилнинг 21-апрель куни Сурхондарё вилоят, Сариосиё туман, Турмушобод қишлоғида таваллуд топган.
2006 – 2010 йиллар Ўзбекистон давлат Санъат институтининг «Эстрада актёрлиги» факультетида таҳсил олган.
Устози – Ўзбекистон давлат Санъат ва маданият институтининг педагоги, профессор – Маҳмуд Рашидов.