Гулбаҳор Дадамирзаевага табрик


   Кино ва драма театрининг актрисаси – Гулбаҳор Дадамирзаевани таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз!
    Гулбаҳор Дадамирзаевага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ишларига улкан муваффақият тилаймиз!!!

Камоли эҳтиром ила – Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

   Маълумот: Гулбаҳор Дадамирзаева 12 апрель куни Наманган вилоятида туғилган. Тошкент давлат Театр ва рассомлик санъати институтини тамомлаган. 
   Актриса Ўзбекистон давлат Ёш томошабинлар театрида саҳналаштирилган “Адашганлар” спектаклида гиёҳванд қиз ролини ижро этган ва бунинг учун Қозоғистонда бўлиб ўтган фестивалда “Энг яхши дебют роли учун” номинациясида ғолиб бўлган. Шу сабаб Францияда ўтказилган Халқаро фестивалга таклиф қилинган. 
  Гулбаҳор кўплаб бадиий фильм ва сериалларда суратга тушган. Режиссёр Иброҳим Расуловнинг “Лолақизғалдоқ” фильмида ҳамда “Жийда гули” сериалида турли ролларни ижро этган. 
   Актриса “Сабоқ”, “О Маръям Маръям”, “Оқпадар”, “Оқибат”, “Бахт қуши”, “Муҳаббат баҳори” каби бадиий фильмларда ҳамда элимиз севиб томоша қилган “Қодирхон” телесериалида суратга тушган. 
  Шу кунларда Гулбаҳор Дадамирзаева “Оталар сўзи”, “Иқрор”, “Буни ҳаёт дейдилар”, “Тақдирлар” каби теленовеллаларда ва қатор сериалларда эътиборга молик роллар ижро этиб келмоқда.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот