Равшан Ибрагимовга табрик


     4 Февраль – Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг актёри – Равшан Ибрагимов таваллуд топган кун.
     Равшанга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ишларига улкан ривож, ижодий ютуқлар тилаймиз!

      Маълумот: Равшан Раҳматуллаевич Ибрагимов 1982 йилнинг 4 Февраль куни Тошкент вилоятидаги Янгийўл шаҳрида туғилган.
     Маълумоти олий. 2007 йили Тошкент давлат Санъат институтининг «Мусиқали драма» факультетини битирган.  
     Мазкур театрда  2007 йилдан буён ишлайди, 2012  йилдан буён солист вокалист бўлиб ишлаб келмоқда.
   Равшан Ибрагимов театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб, томошабинлар эътиборига тушган ижодкорлардан бири. У “Бахтли бўл, дугонажон”да Дони, “Қизи борнинг – нози бор”да Сарвар, “Африка гўзали”да Ривоятчи, “Ялмоғизнинг набираси”да Ҳожимурод, “Антиқа совчилар”да Бахтиёр, “Гаровдаги муҳаббат”да Ботир, “Суперқайнона – 2”да Мардон, “Лайли ва Мажнун”да Қайс, “Хонума”да Гиви, ”Синфдош”да Ўлмас, “Сохта малика”да қўриқчи, “Матонат”да  Жобир, “Қайчи қудалар”да Асқар, “Олифта”да Қувонч, “Осмондаги ҳулкарим”да Шуҳрат, “Хонума”да Гиви, “Асл хазина”да Тешавой, “Қобил ила Ҳобил”да Қобил ва бошқа спектаклларда етакчи ролларни ижро этиб келмоқда.
   Шунингдек, актёр ва “Оталар сўзи – ақлнинг  кўзи”, “Одамлар орасида” телетуркумларида, “Ўгай она” телесериалида турли хилдаги характерли образларни очиб берган.










Тайинлов
Баҳром Болтаевга табрик
Қобил Умировга табрик
Омон Йўлдошевга табрик
Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот