Шуҳрат Санақуловга табрик
3 Февраль – Самарқанд вилоят мусиқали драма театрининг бош режиссёри – Шуҳрат Санақулов таваллуд топган кун. Шу муносабат билан элимиз ардоғидаги маҳоратли ва тажрибали ижодкорни чин юракдан табриклаб, соғлик-саломатлик, узоқ ва мазмунли умр, оилавий тинчлик-хотиржамлик ҳамда ижодий ишларига улкан парвозлар тилаймиз!
Ҳурмат билан – Самарқанд вилоят мусиқали драма театрининг ижодий жамоаси.
Маълумот: Шуҳрат Абдукаримович Санақулов – 1986 йил 3 Февраль куни туғилган. Маълумоти олий.
Шуҳрат Абдукаримович 2012 йилда Ўзбекистон давлат Санъат институтининг "Драма театри режиссёрлиги" бўлимини тугатган. 2012 йилдан буён Самарқанд вилоят мусиқали драма театрида саҳналаштирувчи режиссёр лавозимида ишлаб келган. 2018 йилда театрнинг бош режиссёри лавозимига тайинланган.
Серқирра ижодкор, маҳоратли режиссёр. Ўтган йиллар мобайнида бир қатор спектаклларда роллар ижро этган. "Эдип" ва "Қобил" спектаклларида ижро этган роллари орқали томошабинлар қалбидан жой олган.
Режиссёр сифатида бир қатор спектаклларни саҳналаштирган. "Трям салом", "Қувноқ бобо", "Янги йил эртаги", "Шаҳризоданинг эртаги", "Эркатой", "Дуэль", "Кузнинг биринчи куни", "Оромижоним сан мани", "Бремен созандалари" каби спектакллар шулар жумласидандир.
Республикамизда ўтказиладиган "Наврўз", "Мустақиллик" ҳамда "Шарқ тароналари" каби Фестиваль ва умумхалқ байрамларида қатнашиб, санъатимиз ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.