Искандар Султоновга табрик


     "Меҳнат шуҳрати" ордени соҳиби, Самарқанд вилоят мусиқали драма театрининг раҳбари, тажрибали ва маҳоратли режиссёр – Искандар Олмосович Султоновни таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз!
    Искандар Олмосовичга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ишларига улкан ютуқлар тилаймиз!

Самарқанд вилоят мусиқали драма театрининг ижодий жамоаси.


    Маълумот: Искандар Султонов 2011 йил “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган.
    Мазкур вазифада 2022 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда.
   И. Султонов ўз ижодий фаолияти давомида 60 дан ортиқ турли характердаги ролларни ижро этган. “Еттинчи жин”даги Наби, “Насриддиннинг саргузашти”даги Валиш, “Ёввойилар ороли”даги  Чўлоқ, “Сунгги қўнғироқ” Полковник, “Навоий Астрабодда”даги Усмонали, “Бир кам дунё”даги Ҳалимжон, “Шум бола”даги Қоравой, “Ёрқиной”даги  Пўлат, “Келинлар қўзғолони”даги Тўхта, “Эгри ва тўғри” Тўғри, “Меҳрибонлар”даги Рустам, “Эзгулик ва ёвузлик”даги Хурзод, “Диёнатга хиёнат”даги Йигит, “Кампир топайми, дадажон?”даги Соли, “Қуёш ўғли Спитамен”даги Спитамен, “Қор одам”даги Қор одам, “Кўзларида холи бор”даги Саъдин, “Бир ўлиб кўрайчи”даги Султон, “Гулнора ва Шоҳзода”даги Шаҳзод, “Ҳижрон”даги Ўрхон, “Ўжар қайнона” даги Эр, “Ойдинда юрган одамлар” Қоплон, “Ўзбекча рақс” даги (қайси образ) “Баходир Ялангтўш”даги Баходир Ялангтўш, “Шайх Низомий Ганжавий ” Қизил Арслон образлари орқали томошабинлар кўнглидан жой олиб мутахассислар эътиборига тушди.
   И. Султонов актёрлик билан бир қаторда, бир неча йиллар давомида режиссёрлик фаолиятини ҳам биргаликда олиб бормоқда. Ўтган давр мобайнида у, “Қутқарилган қуёш”, “Сеҳрли Оқбулоқ”, “Қайтиш”, “Денгиз остидаги саргузаштлар” ва “Хотинимнинг уч ошиғи”, “Ўжар қайнона” каби 20 дан ортиқ спектаклларини саҳналаштириб, актёр  сифатида ўзи ҳам иштирок этган. 

@sammusdramateatri










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот