Говҳар Ҳакимовна Зарипова
12 Январ – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист – Говҳар Ҳакимовна Зариповани туғилган куни билан табриклаймиз.
Барча орзу-умидлари рўёбга чиқишини, доимо яқин дўстлар даврасида бўлишини истаймиз.
Говҳар Ҳакимовна Зарипова – (сулоланинг учинчи авлоди – Ҳаким Каримович Зариповнинг қизи).
1949 йил 12 январда Тошкент шаҳрида цирк санъаткорлари оиласида туғилган.
1965 йилдан ўз меҳнат фаолиятини «Ўзбекистон жигитлари» чавандозлар томошасида тажриба ўрганувчи сифатида бошлаган.
Ўзбекистон халқ артисти Ҳаким Зарипов раҳбарлигидаги «Ўзбекистон жигитлари»да чавандоз артист вазифасида ишлаган. Говҳарнинг ижрочилик маҳорати артистлик, жўшқинлик, техник мукаммаллик, эркаклар бажарадиган қалтис ва хавфли томошаларни жадал югуриб кетаётган от устида бажаришдан қўрқмаслиги билан ажралиб турган.
1980 йилда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист» унвонига сазовор бўлган.
1981 йилда Тошкент Театр ва рассомлик институтини «Театршунослик» мутахассислиги бўйича тамомлаган.
1965 – 2008 йилларда Болгария, Полша, Чехословакия, Руминия, Германия, Венгрия, Мўғулистон, Финляндия, Малайзия, Перу, Пуэрто-Рико, Доминикана Республикаси, Монако, Япония, Франция, Голландия, Швеция, Австрия, АҚШ каби давлатларда гастроль сафарида бўлган.
Болаларига улар ёшлигидан мураббийлик қилган – уларнинг цирк аренасидаги дебютлари 1989 йили Душанбеда, фарзандлари ҳали 6 ва 7 ёшларда эканлигида-ёқ ўтказилган.
1993 – 2008 йилларда болалари билан мураббий ва ассистент сифатида ишлаган.
1994 – 1995 йилларда «Circo de los ninos de Moscu» билан Жанубий Америка бўйлаб болалар ҳамкорлигида гастроль ўтказиб, шоу-балетда рақсга тушган.
1995 – 1997 йилларда Японияда «Musical Circus» ва «Dream Angels» шоу-дастурларида раққоса бўлиб ишлаган.
Бир неча бор «Фахрий ёрлиқ»лар билан тақдирланган.
1997 йилда «Москванинг 850 йиллиги» медали билан тақдирланган.
1998 йилда «Меҳнат фахрийси» унвони берилган.
2004 йилда «РоссГосЦиркдаги кўп йиллик ҳалол меҳнати учун» миннатдорчилик эълон қилинган.
2004 йилда «Йога амалиёти» педагогика курсини тамомлаган ва йога ўқитувчиси сертификатини олган.
2004 йилдан бери Москва шаҳридаги «Kenga» фитнес марказида Йога машғулотлари бўйича дарс беради.
У «Совет цирки Америка учун Даяна Шоор билан», «Ҳаво пиёдалари» фильмларида, – «Зариповларнинг Жигитлари»да Тамара Шакировага дублёрлик қилган, Япония телевидениеси учун «Зариповлар оиласи» телефильмларида суратга тушган.