Фазлиддин Болиқуловга табрик


   22 ноябрь – Самарқанд вилоят мусиқали драма театрининг актёри – Фазлиддин Болиқулов таваллуд топган кун!
   Фазлиддин Болиқуловга соғлик, узоқ умр, ижодий ишларига муваффақият тилаймиз!

   Маълумот: Фазлиддин Шермонович Болиқулов 2003 йил Тошкент Маданият техникумини тугатиб, ўз ижодий  фаолиятини 2004 йил Самарқанд вилоят мусиқали драма театрида драма актёри вазифасидан бошлаган. Бир неча йиллар давомида бир қатор саҳна асарларида етакчи ролларни ижро этган.
   Жумладан: Қари Шайтон «Сеҳрли Оқ булоқ», Ёлқин «Қутқарилган қуёш», Шурик «Бир ўлиб кўрай-чи»,  Ит «Кекса мушук ҳийласи», Қорбобо «Мучаллар Янги йилда», Эсонбой «Жинни бўлиш ҳеч гап эмас»,  Рашид духтир «Кўзларида холи бор», Бола «Денгиз ости саргузаштлари», Бармен «Эргинамнинг таннархи», Шайтон «Янги аср эртаги», Муҳаррир «Вақт ўғриси», Бойсоат «Хотинимнинг уч ошиғи», Ашур «Кампир  топайми, дадажон?»,  Кўпайсинбой «Ўрик гуллаганда», Тошвой «Меҳридарё»,  Эркин қаллоб «Огоҳ бўлинг, одамлар!»,  Қизиқчи «Шоу – ханда», Посбон «Тўполонтой ҳангомаси», Элчи «Амир Темур», Бўри «Бўри меҳри», Қорбобо «Янги йил томошалари», Куёв «Имон», Жаллод «Машраб»,  Бироқбек «Мирзо Улуғбек» каби турли жанрдаги спектаклларда ролларини маҳорат билан ижро этиб келган.
  Фазлиддин Болиқулов 2014 йил бўлиб ўтган Республика Қизиқчилар кўрик-танловида «Яккахон қизиқчилик» номинацияси бўйича фахрли 2- ўринни эгаллаган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот