Оқила Ғуломовага табрик
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театрининг актрисаси – Оқила Ғуломова таваллуд топган куни билан табриклаймиз! Оқилага узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ, оилавий тинчлик ва ижодий ютуқлар тилаймиз!
Маълумот: Оқила Эркиновна Ғуломова – 1986 йилнинг 27 августида Тошкент вилоятидаги Бўка туманида туғилган.
Маълумоти олий. 2009 йилда Ўзбекистон давлат Санъат ва маданият институтининг “Эстрада актёрлиги” факультетини тамомлаган.
Мазкур театрда 2009 йилдан буён ишлаб келмоқда. Оқила Ғуломова театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил роллар ижро этиб келмоқда.
Жумладан: “Тоҳир ва Зуҳра” спектаклида Бекажон, “Айёргина аёллар” спектаклида Гули, “Антиқа совчилар” спектаклида Наргиза, “Аршин мол олон” спектаклида Телле, “Қобил ила Ҳобил” спектаклида Абуда, “Дилдаги доғ” спектаклида Зара, “Усмон Носир” спектаклида Луиза ва яна бошқа спектаклларда ўз маҳоратини намоён этиб келмоқда.