Бахтиёр Аҳмедовга табрик

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри ва кино актёри – Бахтиёр Аҳмедовни таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
Бахтиёрга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ишларига улкан ривож тилаймиз!!!
Маълумот: Бахтиёр Аҳмедов 1987 йилнинг 21 май куни Бухоро вилоятидаги Қоракўл туманида туғилган.
Маълумоти олий.
2014 йилда Ўзбекистон давлат Санъат ва маданият институтининг «Мусиқали театр режиссёрлиги ва актёрлиги» бўлимини битирган.
2017 йилдан ушбу театрда ишлаб келмоқда.
Бахтиёр Аҳмедов театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма-хил образлар яратиб келмоқда.
У “Антиқа совчилар”да Бахтиёр, “Лайли ва Мажнун”да Ибн Салом, “Осмондаги Ҳулкарим”да Шуҳрат, “Совчига эр топилди”да Кенто, Князь, “Занжирбанд Қорқиз”да Қорбобо, "Қайтар дунё"да Султон Мавлонович, "Машраб"да Маҳмудхон, "Ҳалима"да бой ва яна бир қанча ролларни ижро этган.
Актёр шунингдек, телеэкранлар орқали “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи” дастурларида; Эргаш Мўминовнинг "Устоз", "Изқувар 2", Ҳусан Абдуллаевнинг "Муҳаббат либослари", шунингдек хусусий сериалларда "Номус", "Оловли юрак", "Душман оила", “Фитна” телесериали, “Фарёд-2”; "Талваса" фильмларида ва бошқа бир қанча фильм, сериалларда турли хил характердаги ролларни моҳирона ўйнаган.