Абдукамол Раҳмоновга табрик


   Шоир, ижодкор, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари - Абдукамол Раҳмоновни таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
   Абдукамол Шодиевичга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ишларига улкан ривожлар тилаб қоламиз!!!

   Маълумот: Абдукамол Шодиевич Раҳмонов 1960 йилнинг 5 Май куни Самарқанд вилоятида туғилган. Маълумоти – олий. 1986 йилда Самарқанд давлат университетининг ҳуқуқшунослик факультети кечки бўлимини тамомлаган. Мутахассислиги – ҳуқуқшунос. Махсус унвонлари: иккинчи малака даражали судья; биринчи даражали адлия маслаҳатчиси.
   Меҳнат фаолияти: 1977-1986 йилларда дурадгор, Самарқанд вилоят Китобхонлар кўнгилли жамияти Китоб таъмирлаш устахонаси мудири, Темирйўл тумани бўйича масъул котиби, “Қизил Ярим ой” жамияти Сиёб тумани қўмитаси раиси бўлиб ишлаган ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаган.
   1986-2003 йилларда Гўзалкент тумани прокурори ёрдамчиси, Пастдарғом тумани прокурори ёрдамчиси, Пастдарғом туман прокуратураси терговчиси, Самарқанд вилояти прокуратураси тергов бошқармаси прокурори, вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси, Нарпай туман судининг раиси, Самарқанд вилояти суди раисининг жиноят ишлари бўйича ўринбосари, Фуқаролик ишлари бўйича вилоят судининг раиси лавозимларида фаолият юритган.
   2003-2009 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида масъул лавозимларда ишлаган.
   2010-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати –Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси бўлган.
    2012 йилда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари лавозимига сайланган.
   Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, 4 та бадиий, 15 та илмий-публицистик адабиёт, 500 дан ортиқ бадиий ва илмий-публицистик мақолалар муаллифи. Шунингдек, 20 дан ортиқ китоблар муҳаррири.
    Оилали. Тўрт нафар фарзанднинг отаси.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот