Мавлуда Иброҳимовага табрик


     Ёзувчи ва журналист – Мавлуда Иброҳимова (Нигина Ниёз)ни таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
     Мавлуда Иброҳимовага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижодий ютуқлар, ҳаётий ҳамда хаёлий парвозлар тилаймиз!!!

     Камоли эҳтиром ила – Muzaffar.uz веб сайти ва "Ижод чашмаси" журналининг ижодий жамоаси.

    Маълумот:  Мавлуда Иброҳимова 1962 йилнинг 30 Апрель куни Тошкент шаҳрида, зиёлилар оиласида туғилган. 
     1979 йили Тошкентдаги Собир Раҳимов (ҳозирги Олмазор) туманидаги 165-ўрта мактабни аъло баҳолар билан тугаллаган. 
    ТошДУнинг «Журналистика» факультетини тамомлаган.
    Нигина Ниёз тахаллуси билан ижод қилиб келмоқда.
   “Сўнгги кун”, “Телепат ёхуд у дунёдан қайтган йигит” хаёлий қиссалари, “Қора қизнинг кўз ёшлари”,“Аросатда қолган қиз”, “Хотинимни мен ўлдирмадим”, “Севги шарпаси”, “Замонлар аро дарбадар” каби кўплаб фантастик-мистик қиссалар муаллифи.
    «Сирли олам» журналида бўлим муҳаррири, «7 Мўъжиза» газетаси бош муҳаррири вазифаларида фаолият юритган. Айни вақтда "Бекажон" газетаси ходими ва «Ижод чашмаси» журнали бош муҳаррир ўринбосари вазифаларида фаолият юритиб келмоқда.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот