Гулбаҳор Мамедовага табрик


   Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, "Дўстлик" ордени соҳибаси, Самарқанд вилоят, Каттақўрғон шаҳар Драма театрининг актрисаси, устоз санъаткор - Гулбаҳор Мамедовани таваллуд топган куни билан чин юракдан табриклаймиз!
   Гулбаҳор Мамедова кўплаб спектакллар ва сериалларда турли ролларни маромига етказиб ижро этган. Айниқса, "Опа-сингиллар" сериалидаги меҳрибон ҳамшира ва Озарбайжон ҳамда Ўзбекистонда мутахассислар, томошабинлар томонидан юксак баҳоланиб, эътироф этилган "Қайнона" спектаклидаги қайнона роллари орқали мухлисларга яхши таниш.
   Гулбаҳор Мамедовага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, келгусидаги ишларига улкан ривож тилаб қоламиз!

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот