Замира Суюновага табрик!


 Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистон Давлат консерваторияси доценти, хонанда, педагог - Замира Суюнова туғилган кун.
 Замира Суюновага соғлик, узоқ умр, бахт-саодат, дунёдаги жамики энг юксак истакларимизни тилаб қоламиз!

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

  МАЪЛУМОТ УЧУН: Замира Суюнова 1957 йил 24 ноябрда Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган. Аммо гувоҳнома олиш ўша даврларда қийин бўлгани сабабли, кечикиб олиниб, 1958 йилнинг 27 июлда туғилган деб ёзилган. 
   11 ёшида Глиэр номли мусиқа мактабига ўқишга кирган. 1975 йилда шу мусиқа мактабини муваффақиятли битириб, Тошкент Давлат Консерваториясининг хор-дирижёрлиги факультетида таҳсил ола бошлаган. 3-курслигида янги ташкил этилаётган “Дуторчи қизлар” ансамблига таклиф қилишган. 1979 йилдан, яъни ансамль ташкил қилингандан бошлаб  шу ансамблда фаолият кўрсатиб келган. Ҳозирги кунда Дуторчилар ансамблидаги фаолиятидан ташқари консерваторияда талабаларга дарс беради.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Изоҳлар
Феруза Абдуллаевага табрик
Инсонни безаги унинг маьнавий қиефаси деб биламан, чунки у еки бу инсон қанчалик бой- бадавлат бўлмасин, гар унда қалб бўлмаса, мехр бўлмаса, идрок
Қалпоқ - Ўғри
Ассалому алайкум. Мен "Youtube" каналидан Қалпоқ хажвий кўрсатувини мунтазам кўриб бораман. Ўз юртимизда бачкана бўлмаган, менталитетимизга тўғри
Муслимбек Йўлдошев - "Эслаб, эслаб" кўрсатувида
Мени унча яхши билмайдиган бошловчилар билан жуда кўп кўрсатув ва эшиттиришларда эфирга чиққанман. Аммо Фарҳод Абдуллаев билан биз институт
Фахриддин Шамсиматовга табрик!
Фахриддин Шамсематов ни жуда хурмат қиламан. Унинг "Сардор-2", "Остона", "Ёзсиз йил", "Кўринмаслар", "Ҳақиқий эркаклар ови", "Окахон" каби кўплаб
Ўктам Усмонов таваллуд топган кун
Бу ерда хам телевидение қудратини тан олиб ўтмасак бўлмайди. Бошқа асарлари каби “Гирдоб” романларини ҳам кўпчилик билмай қолмши мумкин эди. Сеҳргар
Маълумот