Умид Искандаровга табрик


    Таниқли ва истеъдодли актёр – Умид Искандаровни таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
   Умидга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, кино соҳасидаги фаолиятига улкан зафарлар тилаймиз!

   Маълумот: Умид Искандаров 1980 йилнинг 24-сентябрь куни Тошкентда ижодкор оиласида туғилган. 
  2005-2009-йилларда Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат Санъат институтининг «Телевизион ва радио режиссёрлиги» факультетида таҳсил олган. 
     Умид бугунги кунда ҳам ижодий фаолиятини актёр сифатида давом эттирмоқда. 2005 йилдан реклама, клип ва кўрсатувларда чиқа бошлаган. Актёр биринчи бор 2008 йилда «Қасд» номли фильмда роль ижро этиши орқали катта экранларда кўринган.
     1952-йил Тошкентда туғилган Қурбонали Мақсудхонзода Искандарийнинг ўғли. 

    Фильмографияси:
2008 – Қасд    
2009 – Арзанда    
2009 – Қароқчилар    
2009 – Ҳаётим орзуси    
2010 – Ўйин ичида ўйин    
2010 – Бурилиш    
2010 – Кузнинг сўнгги нотаси    
2011 – Минг бир жон    
2011– Хиёнат    
2011 – Оқибат
2011 – Нафс    
2012 – Супер қайнона    
2012 – Жаноб қоровул    
2012 – Ўжар келин    
2012 – Ёлланган совчи    
2012 – Оқибат – 2    
2012 – Ҳай, ҳай, қизалоқ    
2012 – Алданган кўнгил    
2013 – Сабр    
2013 – Хаста    
2013 – Фотима ва Зуҳра – 2    
2013 – Лафз    
2013 – Қўчқор аканинг коптоги    
2013 – Фарёд – 2    
2013 – Қудамни кўрмадингизми?    
2014 – Зарб    
2014 – Фарҳод ва Ширин    
2014 – Етти олам    
2015 – Айғоқчи кампир    
2015 – Мен Тошкентни севаман    
2015 – Телба эмасман    
2017 – Ҳамроҳ    
2012–2021 – Ишқ ва андуҳ оғушида    
2021 – 101-рейс, шунингдек, “Ҳақиқат куни”, “Меросхўр”, “Учинчи муаммо”, “Бардош” каби кўплаб фильмлардаги роллари орқали томошабинлар меҳрини қозонган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот