Сайёра Ҳусановага табрик
"Maҳалла" радиоканалининг катта муҳаррири, журналист – Сайёра Ҳусановани таваллуд топган куни муносабати билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз! Сайёрага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ишларига улкан ривож тилаймиз!
Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.
Маълумот: Сайёра Турсунбоевна Ҳусанова 1978 йилнинг 21 сентябрида Тошкент шаҳрида туғилган.
Пойтахтдаги 173-, 126- ва Зангиота туманидаги Нодира номли 15- мактаб ТошМИ лицей синфларида ўқиган.
1996 йил ҳозирги ЎзМУнинг "Журналистика" факультетига ўқишга кириб, 1998 йил 3-босқич талабалик давридан Ўзбекистон радиоси Бадиий-мусиқий эшиттиришлар муҳарририятида муҳаррир лавозимида иш фаолиятини бошлаган.
2015 йилдан "Маҳалла" радиоканали "Маьнавий-маьрифий, кўнгилочпр ва мусиқий дастурлар" муҳарририятида ишлаб келмоқда.
"Санъатимиз дарғалари", "Хотира уйғонса... гўзалдир", "Ижодий учрашувлар" каби эшиттиришларининг муаллифи ва бошловчиси.
Шунингдек, Сайёра дубляж соҳасида ҳам ижод қилиб, "Севги изтироблари", "Ўгай она" каби сериалларни овозлаштириш жараёнида фаол иштирок этиб, томошабинлар эьтиборига сазовор бўлган.