Олтинбек Сапаралиевга табрик


    Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ва кино актёри - Олтинбек Сапаралиевни таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
     Олтинбекка мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз!

    Камоли эҳтиром ила - Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.

   Маълумот: Олтинбек Деҳқонович Сапаралиев 1978 йилнинг 17 (Гувоҳнома бўйича 25) Июнь куни Жиззах вилоятидаги Фориш туманида туғилган. 
   Маълумоти олий. 2000 йили Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг мусиқали драма ва комедия факультетини битирган.
   Олтинбек Сапаралиев театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма-хил образлар яратиб, томошабинлар эътиборига тушган ижодкорлардан бири. Олтинбек Сапаралиев “Ўлдинг, азиз бўлдинг”да Шурик, “Бу чоллар, ёмон чоллар”да Урайим, “Осмондаги Ҳулкарим”да миршаб, “Хонума”да Князь, “Меҳр нури”да Панжи, “Антиқа совчилар”да Эркин, “Африка севгиси”да Хожи Нўъмон, “Пари қишлоқ афсонаси”да Дилшод, “Диёнатга хиёнат”да Жамшид, “Матонат”да Самандар, “Муҳаббатим қисматим”да Дурбек сингари етакчи ролларни ижро этиб келган.
   Айниқса, унинг “Антиқа совчилар” спектаклидаги Эркин образи ўзининг ички кечинмаларга бойлиги, ғўр йигитнинг бир томонлама ҳаёт кечиришининг ишончли кўрсатилганлиги кўпчиликка маъқул бўлди.
   Телевидение кўрсатувлари орасидан ўрин олган “Оталар  сўзи - ақлнинг кўзи”, “Эртаклар яхшиликка етаклар”да ўз  истеъдодини кўрсатиб келмокда. Шунингдек, “Ҳай-ҳай қизалоқ”, “Учар отлар” фильмларида, “Гулхан атрофидагилар”, “Оқибат” телесериаллари ва бошқа кўплаб сериал ҳамда фильмларда суратга тушган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот