Икром Отамуродга табрик


     Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, "Дўстлик" ордени соҳиби, Халқ таълими аълочиси, "Шарқ юлдузи" журнали ходими, шоир ва таржимон - Икром Отамуродни таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
Икром Отамуродга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз!

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

     Маълумот: Икром Отамурод 1951 йилнинг 5 Май куни Қашқадарё вилоятида туғилган. 
     ТошДУнинг журналистика факультетида таҳсил олган (1969—74). 
    Дастлабки шеърий тўплами — «Вақт ранглари» (1982). Шундан сўнг шоирнинг «Жануб қушлари» (1983), «Тўрғайли манзиллар» (1984), «Уфқлар орти бепоён» (1987), «Руҳимнинг қайғуси» (1995), «Сен» (1999), «Канглум, ўзинг» (2002), «Тавр» (2005) каби шеърий китоблари нашр этилган. 
     Бир нечта достонлар ҳам ёзган («Ярадор умид отлари», 1986; «Узоқлашаётган оғриқ», 1990; «Сопол синиқлари», 1994; «Анинг умиди», «Харитага тушмаган жой», 1992; «Таназзул» в. б.). М. Дарвиш, М. Бсису, У. Уитмен, П. Неруда, Ў. Сулаймон, Е. Евтушенко каби шоирларнинг шеър ва достонларини ўзбек тилига таржима қилган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот